Ража Наингголан: “Рома”дан кетиш ниятим йўқ. Бу ерда бахт учун ҳамма нарса бор”
23 ноя 2017 22:36
Новости
Ража Наингголан: “Рома”дан кетиш ниятим йўқ. Бу ерда бахт учун ҳамма нарса бор”
“Рома” ярим ҳимоячиси Ража Наингголан Рим клубидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
“Илгари таъкидлаганимдек, мен ўтган йили ҳам, бу йил ҳам “Рома”да қолишни истадим ва бундан хурсандман. Бу ерда ўзимни бахтли ҳис қилишим учун ҳамма нарса бор.
Сардорлик – бу шараф. Менгача ушбу боғични Тотти, Де Росси ва Флоренци тақишган ва уларнинг барчаси ажойиб футболчилар. Мен доим жамоамга фойдам тегишини истайман. Жамоадан жамоага кўчиб юришни истамайман, бунинг учун ҳеч қанақа сабаб ҳам йўқ”, дейди футболчи Sportmediaset нашрига берган интервьюсида.
Комментарии