RU

Последние новости

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

Радҳи Шенаишил: "МТЖдаги асосий футболчиларимиз - легионерлар" Новости

Радҳи Шенаишил: "МТЖдаги асосий футболчиларимиз - легионерлар"

Ўзбекистон - Ироқ ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Радҳи Шенаишил қатнашди.

"Энг аввало ушбу ташриф амалга ошишида ёрдам берган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки, Ироқ терма жамоаси айни пайтда янгидан шаклланмоқда. Йиғин давомида янги номзодларимизни кўздан кечириб олдик ва ўзимизга керакли ҳулосаларни чиқариб олдик.

2015 йилдаги Осиё Кубогидаги таркибимиздан бор йўғи 3 нафар футболчимиз бор. ФИФА куни бўлмагани сабабли асосий таркибимиз билан ташриф буюрмадик. Таркибдаги футболчиларнинг 75 фоизи Ироқ терма жамоасида бугун дебют қилишди.

Таркибимизда Олимпиадага борадиган футболчилар? Улардан 4 ёки 5 нафар футболчи Риога боришади. Али Аднан шулар жумласидандир.

Ушбу ёш футболчилар билан ЖЧ саралашидаги мақсад... Бизнинг МТЖдаги асосий футболчиларимиз легионерлардир. Ушбу йиғиндан мақсад эса ёшларни синовдан ўтказиш. Келажакда янги номларни кашф қилиш учун мана шундай ўйинлардан фойдаланяпмиз. Федерециямизнинг ўз стратегияси бор. Ўзим учун қайси чизиқни кучайтириш лозимлиги борасида қайдлар қилиб бораман.

Ироқ билан 3 йиллик шартномам бор. Бу вақт давомида имкон қадар янги номлар ва ёшларга имкон беришга ҳаракат қиламан.

Албатта бугун барча ғояларимни ишлатдим дея олмайман. Кейинги ўйин Қатарга қарши бўлади. Ушбу ўйинда ҳам янги услуб устида ишлаймиз. Мана шу ўртоқлик ўйинларидан сўнг ЖЧ саралашидаги имкониятларимизни белгилаб оламиз.

Сўзим якунида барча барчага: стадионга келган мухлисларга, журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Умид қиламанки, бу Ўзбекистонга қилган сўнгги ташрифим эмас", - дея матбуот анжуманидаги фикрларини якунлади ироқликлар бош мураббийи.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика