RU

Последние новости

23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  9 23:24Миллатлар лигаси. Нидерландия – Германия, Англия – Финляндия. Таркиблар аниқ!  0 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  39 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  4 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  37 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  512 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  60 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   4 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  8 18:31Футзал. Таиланд терма жамоаси Бухорога етиб келди  0 17:52Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади  5 17:35ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Асосий таркибимиз маълум  58 17:23Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувини қабул қилишга тайёр  2

Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Туркия йиғинини якунлади Новости

Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Туркия йиғинини якунлади

8 январдан Туркиянинг Анталия шаҳрида машғулотларни бошлаган Павлодарнинг "Иртиш" клуби бугун ушбу йиғинни тугатди.
Улуғбек Бақоев, Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломов каби нафар ҳамюртимиз фаолият олиб бораётган клуб бу йиғин доирасида учта назорат учрашувини ўтказди.

14 январь куни "Иртиш" Трабзон шаҳрининг "Дюзюрт" клуби билан ўйнади. 2:0 ҳисобида якунланган баҳсда Аверченко ва Камолиддин Мурзоев гол уришди.

18 январда "Сариер" жамоасига қарши учрашувда эса "Иртиш" мағлуб бўлди - 1:2. Қозоғистон сафида ягона голни Постников урди.

Сўнгги назорат учрашуви эса Россиянинг "Нефтехимик" клубига қарши ташкил этилди. 21 январь куни бўлиб ўтган баҳсда павлодарликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Ҳисобни Улуғбек Бақоев очди, иккинчи гол бўлган вазиятда эса айнан Бақоевнинг зарбасидан сўнг ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Бугун "Иртиш" Қозоғистонга қайтади ва футболчиларга бир ҳафталик дам берилади. 28 январдан жамоа яна Туркияда йиғинни бошлайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика