RU

Последние новости

19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:04Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0. Матнли трансляция  25 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  4 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  9 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  13 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда Новости

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда

Суперлиганинг икки мураббийи ҚПЛ клублари назарига тушди.

Бу ҳақда KazFootball.kz хабар берди.

Улардан биринчиси қозоғистонлик мухлисларга яхши таниш ва ушбу мамлакатда ўзига хос из қолдирган – Улуғбек Бакаев. У "Тобол", "Жетису" ва "Иртиш" жамоаларида ўйнаган. Қозоғистон чемпиони ва Қозоғистон кубоги соҳибига айланган. Қозоғистон чемпионатининг тўрт карра энг яхши тўпурари, умуман олганда, Премьер-лигада 111 та гол урган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг "Бухоро", кейин "Сўғдиёна"да бош мураббийлик қилган.

Иккинчиси 50 ёшли тожикистонлик мутахассис, "Нефтчи" устози – Виталий Левченко. Ёшлигида уни Хўжанддан Киевнинг "Динамо"сига олиб кетишган ва у ерда иккинчи жамоада ўйнаган. Украинанинг ЦСКА ва "Таврия" клубларидан кейин Россия ва Хитой клубларида тўп тепган. Тожикистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятини Украинада бошлаган. Украина ёшлар терма жамоаси мураббийи, Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимларида ишлаган. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби, тожик клублари ва Самаранинг "Крилья Советов" жамоасида фаолият юритган. Тожикистоннинг "Истиқлол"и билан биргаликда икки марта Тожикистон чемпиони ва Суперкубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Тожикистоннинг икки карра энг яхши мураббийи деб топилган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика