RU

Последние новости

16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  0 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  1 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  6 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда Новости

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда

Суперлиганинг икки мураббийи ҚПЛ клублари назарига тушди.

Бу ҳақда KazFootball.kz хабар берди.

Улардан биринчиси қозоғистонлик мухлисларга яхши таниш ва ушбу мамлакатда ўзига хос из қолдирган – Улуғбек Бакаев. У "Тобол", "Жетису" ва "Иртиш" жамоаларида ўйнаган. Қозоғистон чемпиони ва Қозоғистон кубоги соҳибига айланган. Қозоғистон чемпионатининг тўрт карра энг яхши тўпурари, умуман олганда, Премьер-лигада 111 та гол урган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг "Бухоро", кейин "Сўғдиёна"да бош мураббийлик қилган.

Иккинчиси 50 ёшли тожикистонлик мутахассис, "Нефтчи" устози – Виталий Левченко. Ёшлигида уни Хўжанддан Киевнинг "Динамо"сига олиб кетишган ва у ерда иккинчи жамоада ўйнаган. Украинанинг ЦСКА ва "Таврия" клубларидан кейин Россия ва Хитой клубларида тўп тепган. Тожикистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятини Украинада бошлаган. Украина ёшлар терма жамоаси мураббийи, Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимларида ишлаган. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби, тожик клублари ва Самаранинг "Крилья Советов" жамоасида фаолият юритган. Тожикистоннинг "Истиқлол"и билан биргаликда икки марта Тожикистон чемпиони ва Суперкубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Тожикистоннинг икки карра энг яхши мураббийи деб топилган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика