RU

Последние новости

16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  0 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  3 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1

Қосимов Вьетнам ва Гонгконгга қарши ўйинлар учун якуний таркибни эълон қилди Новости

Қосимов Вьетнам ва Гонгконгга қарши ўйинлар учун якуний таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ОК-2015 cаралашидан ўрин олган Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши ўйинлар учун 23 нафар футболчидан иборат якуний таркибни эълон қилди.
15 ноябрь куни Вьетнам, 19 ноябрь куни эса Гонконг терма жамоаларига қарши ОК-2015 саралаш ўйинларида майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни кечаси Сеул орқали Вьетнамга учиб кетади.

Таъкидлаш жоиз, Тошкентдаги йиғинга чақирилган Темур Кападзе («Актобе»), Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»), Ислом Иномовлар («Локомотив») жароҳатлари туфайли терма жамоа билан сафар ўйинларига учмайдиган бўлди. Жароҳат олган футболчилар ўрнига эса, Қозоғистоннинг «Жетису» клуби вакили Шавкат Саломов, ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраевлар таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши, 19 ноябрь куни эса сафарда Гонконгга қарши ОК-2015 саралаши учрашувларида майдонга тушади. Қосимов шогирдлари айни дамда саралашнинг «Е» гуруҳида 4 очко билан 2 ўринда бораётган бўлса, уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасидаги Вьетнам ва Гонгконг терма жамоаларига қарши учрашувлар учун эълон қилган якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
 Элдор Суюнов («Насаф»)
 Александр Лобанов («Пахтакор»)
 Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»).

Ҳимоячилар:
 Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи», Хитой)
 Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
 Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия)
 Владимир Козак («Пахтакор»)
 Шавкат Муллажонов («Лиаонинг», Хитой)
 Даврон Ҳошимов («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
 Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабоб», БАА)
 Фозил Мусаев («Ал-Муъайзир», Қатар)
 Санжар Турсунов («Газовик», Россия)
 Одил Аҳмедов («Анжи», Россия)
 Шавкат Саломов («Жетису», Қозоғистон)
 Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
 Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
 Сервер Жепаров («Сёнгнам Ильва», Жанубий Корея).
 Дилшод Жўраев («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар:
 Баҳодир Насимов («Нефтчи», Озарбайжон)
 Игорь Сергеев («Пахтакор»)
 Воҳид Шодиев («Бухоро»)
 Шаҳзод Нурматов («Металлург»)
 Иван Нагаев («Локомотив»)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика