RU

Последние новости

00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  0 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0

Қосимов қийин вазиятга тушганини Моуриньюнинг иш жараёнидан мисол келтириб изоҳлади Новости

Қосимов қийин вазиятга тушганини Моуриньюнинг иш жараёнидан мисол келтириб изоҳлади

Суперлиганинг қолдирилган 14-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг "қалдирғочлар" устози ўз фикрларини билдирди.

- Чиройли голларга бой ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим аввалида "Нефтчи" бизга қарши иккинчи рақам остида, яъни қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Уларнинг дарвозамиз томон берган илк аниқ зарбаси голга айланди. Шунга қарамасдан йигитлар иккинчи бўлимда куч топиб, вазиятни ўнглашга эришишди. Танаффусдан кейинги ўйинимиз бизга самара келтирди.

Иккинчи таймда янада чиройли ўйин кўрдик. Энг кераклиги натижага эришдик. Ўйин олдидан таркибда муаммоларга деч келгандик. Ашурматов, Ғофуров ва Райевац бизга ёрдам бера олмади. Қолаверса Мурод Тошматовда ҳам кичик жароҳат бор эди. Футболда эса икки марказий химоячи алмаштириш осон эмас. Камига яна кутилмаганда қизил карточка олишимиз масалани қийинлаштирди. Аммо жамоамиз ҳакам хуштагин чалингунга қадар бир бўлиб жипслашиб ўйнашди ва кўзланган мақсадга эришишди.

Анвар Ғофуров? Ўтган баҳсда жароҳати бўли туриб ўйнаган ва буни бизга маълум қилмаган. Тажрибали футболчи бундай вазиятда жароҳати бекитиб қаҳрамонлик қилиши керак эмас. Ёш футболчи бўлганида ҳам майли эди. Мураббий қайси футболчида жароҳат борлигини билиши лозим. Анвар Ғофуров эса таваккал қилиб ўйнаган. Шу боисдан ҳам уни алмаштиргандим. Биринчи навбатда соғлиқ, шунингдек, мураббий унинг жароҳати борлигини билса, шунга қараб юкламалар беради ёки махсус дастурда шуғуллантирилади. Унга яхши маънода кескин эътирозлар билдиргандим. Бугун унинг қайдномадан ҳам ўрин олмаганига жароҳат сабаб. Агарда жароҳатини эртароқ маълум қилганида, балки бугунги учрашувга қадар сафга қайтган бўларди.

Қизил карточкадан кейин ўйинни номинал марказий ҳимоячисиз тугатдик? Вақтида Моуриньо ҳам финалда номинал ҳужумчисиз ўйнашига тўғри келган. Футболда бўлиб турадиган ҳолат. Мураббийда доим захира варианти булмоғи лозим. Аҳмадалиев бугун марказда ёмон ўйнамади. Ислом Қобилов четлаштирилганидан сўнг Абдулла ҳам ўйинга ёмон қўшилиб кетмади. Футболчилар доим бир-бирларини тўлдириб туриши керак.

Абдусаломовда бироз ҳаяжон сезилди ва биз бир киши кам ўйнаганимиз ҳам унинг ўзини тўлиқ хотиржам ўйнашига тўсқинлик қилди қайсидир маънода.


Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика