RU

Последние новости

13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  1 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади Новости

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади

Теги :  Турон
Президентимизнинг 115-сон қарорига асос Нукус шаҳридаги «Турон» стадионини халқаро стандартларга мос реконструкция қилиш белгиланган.

Стадионни тўлиқ реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларига асос умумий 107,0 млрд. Сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг инвестиция дастури доирасида 20,0 млрд. сўм маблағ ажратилди ва қурилиш ишлари бошланди.

Реконструкция қилиш давомида асосий футбол майдонига қўшимча 2 та  футбол майдонини қуриш, 154 ўринли ётоқхона, ўқув хоналари, ошхона, кутубхона, фитнес ва спорт заллари, аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари, автомашиналар учун тураргоҳлар қуриш белгиланган ва бу орқали стадионни футболга ихтисослаштирилган спорт мажмуасига айлантириш режалаштирилмоқда.

Стадионнинг қурилиш ишлари якунлангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Футбол академияси тарбияланувчилари стадионга кўчириб ўтказилади ҳамда ўқув жараёнлари билан бир қаторда футбол бўйича амалий машғулотлар олиб борилади.

Бундан ташқари, стадионни жаҳон стандартларига мос равишда реконструкция қилиш орқали Про лигада тўп сурувчи «Арал», «Жайхун», «Арал академия» ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон Про лигасида тўп сурувчи «Aral women» футбол жамоаларининг мезбонлик учрашувлари ўтказилиши билан бир қаторда, халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш имконияти яратилади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика