RU

Последние новости

17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  0 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  5 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5

"Қўқон-1912"нинг икки легионери Сербияга учиб кетди Новости

"Қўқон-1912"нинг икки легионери Сербияга учиб кетди

Бу йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси сафида икки нафар Сербиялик легионер футболчилар ҳаракат қилишди.

Ҳужумчи Филип Райевац аввал ҳам бу жамоа сафида тўп сурган. Райевац Ўзбекистонда “Бунёдкор”, “Локомотив” жамоаларида ҳам ўйнашга улгурган.Ҳимоячи Иван Йосович эса бу мавсумда илк бор ўзбек клуби шарафини ҳимоя қилди. Кеча тунда Йосович ҳамда Райевацлар ўз юртларига учиб кетишди. “Қўқон-1912” жамоасининг марказий ҳимоячиси бўлган Иван Йосович кетишидан аввал Ўзбекистондаги таассуротлари ҳақида клуб матбуот хизматига қисқача интерьвю берди.

"Аввало шундай гўзал юртда бўлиш менга насиб қилганидан хурсандман. Мен суперлиганинг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” баҳсида бошимдан жароҳат олдим. Бошим ёрилиб , ўйинни тугата олмай заҳирага чиқишга мажбур бўлган эдим. Шифокорлар 10-15 кун майдонга чиқа олмаслигимни таъкидлашди. Бу ёқда эса мавсум тугаб бормоқда. Биз пандемия туфайли салкам бир йил оиламиздан йироқда бўлдик. 11 ой уйдан олисда яшаш осон эмас. Албатта тезроқ уйга қайтишни истадим. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовдан, ўйнай олмайдиган бўлсам уйга рухсат беришини сўрадим. Мураббийимиз мени тўғри тушундилар ҳамда Филип Райевац иккимизни эртароқ жамоани тарк этишимизга рухсат бердилар.

Мен Ўзбекистонда бўлганимдан , “Қўқон-1912” жамоаси сафида тўп сурганимдан жуда бахтиёрман. Биз йил давомида аҳил оила бўлдик. Ажойиб мавсумни ўтказдик. Жамоа раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ва барча клуб аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Қўқонда ажойиб мухлислар бор. Бундай фидоий мухлислар кўз ўнгида тўп суриш кишига олам-олам завқ беради. Энди уйга бориб бироз ҳордиқ чиқараман. Менда ўйлаб кўриш учун вақт бор. Насиб қилса балким келгуси йилда яна Қўқонда кўришармиз. Мавсумнинг сўнгги ўйинларида жамоадошларимга омад тилайман. Яна бир бор барчага раҳмат айтаман" – деди Иван Йосович "Қўқон-1912" матбуот хизматига.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика