RU

Последние новости

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  1 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  16 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  70 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  124 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1041 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  19 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

"Қўқон-1912"нинг аралаш таркиби биринчи лига клуби билан дуранг ўйнади Новости

"Қўқон-1912"нинг аралаш таркиби биринчи лига клуби билан дуранг ўйнади

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида “Қўқон-1912” ўринбосарлари ва биринчи лига етакчиси “Цементчи” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда вакилларимиз аралаш таркиб билан ҳаркат қилишди. Аниқроғи, кечаги баҳсда захирадан қолган ўйинчилар навбати билан ва ўринбосарлар таркибидаги футболчилар майдонга тушишди.

Учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида қувасойликлар аъзоси Абдул Азиз Юсупов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинчи ўтган мавсумнинг биринчи қисмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган. Шунингдек, бугунги учрашувда жамоамизнинг яна бир собиқ аъзоси Маъруф Зокиржонов ва Ойбек Нурбоевлар ҳам қувасойликлар сафида майдонга тушишди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Ойбек Рустамов ўйин якунланишига 15-дақиқа қолганида “Цементчи” дарвозасини аниқ нишонга олди.

Баҳсда шу ҳисобда якунига етди.



Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Цементчи” – 1:1
Бош ҳакам: Қ. Собиров.
Голлар:
Ойбек Рустамов 75. - Абдул Азиз Юсупов 12.
 “Қўқон-1912”: И. Абдуллаев, Н. Отақўзиев, И. Раҳимов, О. Рустамов, А. Маматхўжаев, А. Раҳмонов, М. Раҳимов, И. Маликжонов, И.Охунжонов, Д. Мелиқўзиев, М. Содикжонов.
“Цементчи”: Ф. Турдалиев, М. Зокиржонов, Р. Мелибоев, О. Нурбоев, О. Аҳмаджонов, А. Раҳимов, А. Юсупов, С. Эрмаматов, Ж. Қобулов, Ш. Абдураҳимов, Д. Маматов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика