RU

Последние новости

19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:24Суперлига. "Навбаҳор" - ОКМК (матнли трансляция)  3 19:23"Реал"га Родри керак  4 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  2 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  6 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  15 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  2 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  9 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  4

Акрамов "Қўқон-1912"ни тарк этди Новости

Акрамов "Қўқон-1912"ни тарк этди

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” футбол клуби таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Куни кеча жамоа ўзининг содиқ футболчиларидан бири  Баҳодир Акрамов билан хайрлашди.

Маҳоратли ярим ҳимоячининг жамоадан кетишига “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қуйидагича изоҳ берди.

- Баҳодир Акрамов – биз уни Боря деб чақирамиз. Баҳодир яхши инсон, жамоамизнинг ёқимтой футболчиларидан бири. Кам гапирадиган, ўйин пайтида ёшларга далда берадиган, Қўқон футболи учун жонини берадиган футболчи. Ҳақиқий Қўқон фарзанди. Айтган кўрсатмаларимни сўзсиз бажарадиган футболчи. Қўқонлик мухлислар ва жамоамиз аъзолари бу футболчини ҳали кўп соғинамиз. Унинг рақибдан тўпни олиб қўйишлари, узоқ масофадан йўллайдиган аниқ ва кучли зарбалари, тўхтаган ўйинни тезда бошлаб юбориш каби хислатларини унутиб бўлмайди.  Стадиондаги мухлисларнинг “Боряни қўй” деб ҳайқиришлари...

Менга ҳозир жуда қийин бундай футболчилар билан хайрлашиш.  Чунки бизнинг жамоада футболчининг нафақат маҳорати, балки инсонийлик хислатларини биринчи ўринга қўямиз. Бу футбол шунақа экан. Вақт ўтган сари анча кўп футболчилар билан хайрлашишга тўғри келди. Баҳодир мени укамдек, фарзандимдек бўлиб қолган. Очиғи кўзимга ёш келди.... Баҳодир сенга омад тилайман ! “Қўқон-1912”  жамоасининг ва менинг эшикларим сен учун доим очиқ – дейди Нўъмон Ҳасанов.

“Қўқон-1912”  футбол клуби раҳбарияти , мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Баҳодир Акрамовга жамоамиз учун қилган хизматларига каттадан – катта миннатдорчилик билдирамиз. Акрамовнинг келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика