RU

Последние новости

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  215 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  19 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  10 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Қўқон-1912" қарши ўйин - одатий баҳс. Суперлиганинг формати ёқмайди — Шота Арвеладзе Новости

"Қўқон-1912" қарши ўйин - одатий баҳс. Суперлиганинг формати ёқмайди — Шота Арвеладзе

"Пахтакор" бош мураббийи "Қўқон-1912"га қарши бўлажак ўйин, ПФЛ ва "championat.asia" томонидан ўтказилаётган ойнинг энг яхшиларига овоз беришда нега ҳамкасбларини унутиб қўйгани ва ПФЛ регламенти борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

- "Қўқон-1912" билан бўладиган баҳсга одатдагидек жиддий ҳозирлик кўряпмиз. "Пахтакор" ҳар қандай жамоага қарши жиддий тайёрланади. Бу баҳс ўз очколаримизни кўпайтириб олишимизга имкон берадиган одатий ўйинлардан бири. Мақсад турнир жадвалидаги ҳолатимизни янада яхшилаб олиш", - дейди Арвеладзе.


Шота Арвеладзе июль ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олганди. Аммо якунда Арвеладзе бу "пойга"да "Локомотив" устози Андрей Фёдоровга мағлуб бўлди. ПФЛ расмий сайти чоп этган овоз бериш натижалари кўра, Арвеладзе ҳамкасбларига овоз беришда ҳеч кимни танламаганига гувоҳ бўласиз. Айнан шу хусусида Арвеладзе жавоб берди.

- "Мураббийларга овоз бермаганман? Ҳа, менимча ўтказиб юборганман. Ёдимдан қўтарилган экан", - деди Арвеладзе.


Шота Арвеладзе ПФЛ мавсум ўртасида регламентдаги "олтин очколар" қоидасини ўзгартириш бўйича юборган хати ва таклифларни сўрагани тўғрими? деган саволга қўйидагича жавоб қайтарди.

- "Пахтакор" ПФЛдан хат олгани ҳақиқат. ПФЛ барча клублар фикрини билмоқчи, ўрганмоқчи бўлгани тўғри. Якуний қарорни қачон ва қандай қабул қилиш эса бошқа масала. Бу ПФЛ ваколатига киради. Биз эса барча клублар сингари ПФЛга жавоб юбордик. Аниқроғи, биз уларга ўз таклифимизни эмас, балки ҳозирги мавжуд регламентдаги "олтин очколар" қоидасидан кўнглимиз тўляптими ёки йўқлигини айтдик. Биз жавоб хатида ҳозирги мавжуд формат ёқмаётганини айтдик. Расман қандай жавоб берилганини аниқ билмадим-у, аммо қисқа қилиб айтаман, менга бу формат ёқмади. Чунки биз ҳозирга қадар 43 очко тўплаганмиз. "Пахтакор"ни йиғган 43 очкоси формат туфайли ўз-ўзидан 30 очкога айланиб қолиши қилинган меҳнатларни ҳавога учириб юборади. Бу тўғрими? Масалан биз Қўқонда, кейин Тошкентда "Насаф"га қарши ўйнаймиз. Тасаввур қилинг, агарда иккала ўйинда ҳам очко олсак ва улар кучли-олтиталикка кирмаса, унда бу очколар ҳам ҳавога учиб кетадику? ПФЛ футболда энг юқори турадиган ташкилот. Шу боисдан ҳам қачон ва қандай ечимга келишни улар ҳал қилишади", - дея вазиятга ойдинлик киритди Арвеладзе.



Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика