RU

Последние новости

07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  0 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  3 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  137 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55

"Қўқон-1912": Ўзаро ўйин ўтказилди Новости

"Қўқон-1912": Ўзаро ўйин ўтказилди

Теги :  Қўқон-1912
Бугун "Қўқон-1912"нинг биринчи йиғини якунига етди. Бир ҳафта давом этган мазкур йиғинда кўплаб футболчилар иштирок этишди.

Бугун йиғиннинг сўнгги кунида футболчиларимиз иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйинда майдонга тушишди. “Марказий” стадионда кучли ёмғир остида бўлиб ўтган учрашувда “Яшиллар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона голни 63-дақиқада Маъруф Зокиржонов пенальтидан киритди.

Биринчи йиғинда жамоамиз сафида бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришганини таъкидлаш жоиз. Ўтган мавсумни “Норин” сафида ўтказган дарвозабон Муҳриддин Аҳмедов шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ўтган мавсум кашфиётларидан бири – “Пахтакор” сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдирган Андрей Сидоров ҳам жамоамиз кўригида бўлиб турибди.

Биринчи йиғинда жароҳат сабаб, Отабек Ҳайдаров, Иброҳим Раҳимовлар иштирок эта олишмади. Шунингдек, Отабек Зокировда ҳам кичик жароҳат бор. Жамоамиз сардори – Азиз Тўхтабоев ва Андрей Баклановлар мураббийлар штабида иш бошлашди.


Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” (яшиллар) – “Қўқон-1912” (қизиллар) – 1:0 (0:0)

Ҳакам
: Қаҳрамон Собиров.

Гол: Маъруф Зокиржонов – 63 (пен).

“Яшиллар”
: Никита Рибкин (Руслан Матниязов, Ислом Абдуллаев), Исмоил Охунжонов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Абдуллох Олимов, Аброр Раҳмонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Дониёр Иномов, Достон Мелиқўзиев, Муҳиддин Мамасолиев, Андрей Сидоров.

“Қизиллар”: Азиз Ашуров (Муҳриддин Аҳмедов), Достон Турсунов, Миржалол Қурбонов, Жалил Кимсанов, Шохрух Холматов, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев (Абдуқаҳҳор Ўктамов).

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика