"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди
12 дек 12:03
Новости
"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди
Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
"Қўқон-1912" грузиялик ҳимоячи Андро Гиоргадзе билан шартномани узайтирди. Футболчи 2027 йил охиригача Қўқонда ўйнайдиган бўлди.
Маълумот учун, Гиоргадзе 2024 йил бошидан қўқонликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозирга қадар ҳимоячи бу жамоа сафида жами 52 та ўйинда майдонга тушиб 5 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" бунгача қўқонликлар дарвозабон Азизхон Исақов, ҳимоячилар Аслиддин Тоштемиров ва Жасур Ёқубов билан шартномани 2027 йилнинг декабрига қадар узайтирган эди. Кеча Андрей Шипилов жамоага янги бош мураббий этиб тайинланган эди.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии