RU

Последние новости

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  5 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

"Қўқон-1912": Ойбек Рустамов Саудия Арабистонига жўнаб кетди Новости

"Қўқон-1912": Ойбек Рустамов Саудия Арабистонига жўнаб кетди

13 – 30 октябрь саналарида бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси апрель ойи якунида яна бир йиғин ўтказади.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг навбатдаги йиғини Саудия Арабистонида ташкил этилди. Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Саудия Арабистони U-19 – Ўзбекистон U-19 дастлабки учрашуви 28 апрель куни ўтказилса, иккинчи учрашув 30 апрель санасига мўлжалланган. Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.

Ушбу ўртоқлик учрашувлари Саудия Арабистон қироллигининг Ал-Хобар шаҳрида бўлиб ўтади. Биз учун қувонарлиси ушбу терма жамоа сафида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Ойбек Рустамов ҳам Саудия Арабистони йиғинига жўнаб кетди. Биз Ойбек ва Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз. Ёш футболчимизнинг ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига ишонамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика