"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда, таркиб тўлиқ эмас
11 окт 2020 11:16
Новости
"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда, таркиб тўлиқ эмас
Аввал хабар берганимиздек "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги учрашувларга тайёргарлик жараёнларини Қўқон шаҳрида давом эттирмоқда.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Марказий" стадионида ўз машғулотларини олиб боришмоқда. Машғулотларда жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедов миллий терма жамоа йиғинида бўлганлиги сабабли иштирок этмаяпти.
Шунингдек ёш иқтидорли футболчилар Жасур Ёқубов ҳамда Бек Абдуллаев Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига таклиф этилишган.
Қолган барча футболчилар машғулотларида астойдил тер тўкмоқда. Бир муддат даволанишда бўлган ҳужумчи Ҳамидилло Абдуҳамидов ҳам асосий гуруҳ машғулотларига қўшилган.
Қуйида машғулотлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.





Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии