RU

Последние новости

08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  1 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  10 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  6 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда (Фото) Новости

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда (Фото)

Теги :  Қўқон-1912
"Қўқон-1912" янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини фаол тарзда давом эттиришмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Футболчиларимиз куннинг биринчи яримида тренажёр залида,  иккинчи яримида эса “Марказий”  стадионида машғулотлар олиб боришмоқда.

Машғулотларда Ўзбекистон (U-23) ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев ҳамда Андре Сидоровлар иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Никита Рибкин жамоамиз билан шартномаси якунига етганлиги боис йиғинга жалб қилинмаган. Жамоамиз раҳбарияти ҳамда кўпсонли мухлисларимиз номидан Никита Рибкинга жамоамиздаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида якунлаган қўқонлик дарвозабон Музаффар Абдуллаев, “Нефтчи” жамоасидан таклиф қилинган посбон Ўткир Юсупов, шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи яримини  “Андижон”  жамоасида ўтказган Собир Хамидовлар жамоамиз машғулотларига қўшилган.

Бош мураббийимиз Нўъмон Ҳасанов ёшлар таркибимизда ўзини кўрсатган бир қатор ёш футболчиларимизни ҳам асосий таркиб машғулотларига жалб этган. Ўринбосарларимизнинг ўтган мавсумни 3-ўринда якунлашига ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшган Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Достон Мелиқўзиев, Дилшод Баратов, Аброр Раҳмонов, Иброҳим Аҳмаджонов, Исмоил Охунжонов каби бир қатор ёш футболчиларимиз бош мураббийимизнинг ишончини оқлаш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.

Қуйида машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг:

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика