RU

Последние новости

18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:32Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  2 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  10 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  7 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10

“Қўқон-1912” клуби собиқ футболчиларини судга берди Новости

“Қўқон-1912” клуби собиқ футболчиларини судга берди

Хабарингиз бор “Қўқон-1912” футбол клуби, собиқ легионер футболчилари, дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан юзага келган муаммо туфайли ФИФА томонидан тақиққа учраганди.

Жамоа ФИФА талаб қилган 24 871 евро миқдоридаги маблағни кўрсатилган ҳисоб-рақамга ўтказиб берди ва натижада ФИФА жамоага қўйилган тақиқни бекор қилди.

“Қўқон-1912” жамоаси собиқ футболчилари Боян Кнежевич ҳамда Милош Николични жамоага келтирган молиявий зарарлари ва ноқонуний ҳаракатлари учун судга берганлигини маълум қилади. Ҳозирги кунда клуб ФИФАнинг низоларни ҳал қилиш палатасида бу ишни қайтадан очди. Туркиянинг NAZALI юридик компанияси ва адвокат жаноб Анил Динчер “Қўқон-1912” футбол клуби номидан юқоридаги суд иши бўйича вакил бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда ҳимоячи Милош Николич 2019 йилги футбол мавсумида уч ой давомида "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилишган эди.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика