"Қўқон-1912": Иккинчи турга тайёргарлик бошланди
07 мар 2016 08:30
Новости
"Қўқон-1912": Иккинчи турга тайёргарлик бошланди
Ҳаш-паш дегунча 1-тур ўйинлари ҳам якунина етиб қолди. Бугун бўлиб ўтадиган “Пахтакор” – “Андижон” учрашуви билан 1-турга якун ясалади.
Дастлабки тур баҳслари мухлисларга бир-биридан қизиқарли бўлган ўйинларни тақдим этди, десак муболаға бўлмайди. Ҳозиргача ўтказилган 7 та учрашувнинг 6 тасида мезбонлар ғалаба қозонишди. Улар орасида “Қўқон-1912” жамоасининг ҳам борлиги кишини қувонтиради.
Кеча футболчиларимиз ўйиндан кейинги тикланиш жараёнида иштирок этишди. Бугундан 2-турга аниқроғи, “Пахтакор”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик бошланади.
Бугунги машғулот "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, бу ерда “Қўқон-1912” жамоасига қарашли футбол мактаби фаолият олиб боради. Машғулот билан биргаликда футболчиларимиз ёш чарм тўп ихлосмандарига мастер-класс ўтказиб беришади.
Комментарии