RU

Последние новости

23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  1 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1

"Қўқон-1912": Футболчилар таътилга чиқишди Новости

"Қўқон-1912": Футболчилар таътилга чиқишди

Теги :  Қўқон-1912
Олий лиганинг биринчи даврасини ажойиб тарзда ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари қисақа муддатли таътилга чиқишди.

Қаршида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки ўйинидан сўнг , бош мураббий Нўъмон Ҳасанов жамоа аъзоларига 9-июлга қадар дам олиш учун рухсат берди.

Энди жамоа футболчилари иккинчи даврага тайёргарликни 9-июль куни бошлайдилар. Режага кўра 9 июлдан 21 июлга қадар жамоа Тошкент вилоятида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради. Бу йиғин давомида жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мураббийлар штаби жамоани кучайтириш мақсадида айрим футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Улар айнан қайси ўйинчилар эканлиги ҳақида , уларнинг жамоа йиғинига келиши аниқ бўлгач хабар берамиз. Шунингдек навбатдаги йиғин давомида олий лига клублари билан ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.

Жамоанинг сербиялик футболчилари Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевац давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб ўз юртларига жўнаб кетишди. Бу футболчилар жамоанинг навбатдаги ўқув-йиғинларига бироз кечроқ келиб қўшиладилар.

Жамоанинг уч нафар футболчилари Ойбек Рустамов , Жавоҳир Сидиқов ҳамда Андрей Сидоровлар эса , Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан бирга Қатар давлатида бўлиб ўтаётган ҳалқаро турнирда иштирок этишмоқда.

Жамоа аъзолари навбатдаги расмий учрашувни 26 июль куни Қўқонда ўтказишади. Шу куни Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб учрашувини ўтказиш учун Қаршининг “Насаф” жамоаси Қўқонга ташриф буюради.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика