"Қўқон-1912": Бугун “Истиқлол” билан ўйин "Бунёдкор"да бўлади
18 фев 2018 11:47
Новости
"Қўқон-1912": Бугун “Истиқлол” билан ўйин "Бунёдкор"да бўлади
Бугун "Қўқон-1912" футболчилари Тошкент шаҳрида ўзларининг навбатдаги назорат ўйинларини ўтказишади.
Бугунги рақиб Тожикистоннинг энг номдор жамоаси, Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” клуби бўлади. Душанбеликлар айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказишмоқда. Ушбу клуб ўтган йил ОФК кубоги финалига чиқиб “Ал Қува Ал Жавия” клубига ютқазиб қўйганди – 0:1.
Бугун “Истиқлол” таркибида Ўзбекистонлик футболчилар ҳам майдонга тушишлари мумкин. Ўтган мавусмни “Қизилқум”да бошлаб , 2-даврада “Бунёдкор” жамоасида тўп сурган ҳужумчи Воҳид Шодиев айни кунларда Душанбеликлар таркибига қўшилган. Шунингдек Темур Ҳакимов ҳам бугун Тожикистонликлар таркибида жамоамизга қарши ўйнаши мумкин.
“Қўқон-1912” – “Истиқлол” учрашуви бугун соат 16-00 да “Бунёдкор” академиясига қарашли стадионида старт олади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии