RU

Последние новости

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Қодирқулов ва Абдурасулов "Динамо"да, "Пахтакор" футболчиси "Андижон"да ва бошқа трансферлар Новости

Қодирқулов ва Абдурасулов "Динамо"да, "Пахтакор" футболчиси "Андижон"да ва бошқа трансферлар

Суперлигада мавсум якунига етгач жамоалар трансфер ишларини бошлаб юборишди.

ПФЛнинг телеграмдаги расмий саҳифаси амалга ошган трансферлар ҳақида маълумот бермоқда.


Якунланган мавсумда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилган Санжар Қодирқуловни "Динамо" лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.

"Нефтчи"нинг яна бир футболчиси Мирзоҳид Ғофуров эса "лочинлар"га қайтди. "Навбаҳор" 36 ёшли футболчини лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.

Пролигага тушиб кетган "Олимпик" футболчиси Акбар Абдурасулов келаси мавсум Самарқанд клуби шарафини ҳимоя қилади. "Динамо" уни лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.

"Бунёдкор" вакили Абдуғани Камолов "Навбаҳор" сафида лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилди.

"Қалдирғочлар"нинг бошқа футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов кейинги мавсум "Динамо"да ўйнайди.

"Пахтакор" вакили Дониёр Абдуманнопов "Андижон"га қайтди. "Бургутлар" 24 ёшли футболчини лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика