RU

Последние новости

12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  0 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  2 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  11 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  12 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  4 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  4 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  17 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  4

"Қизилқум": Ёшларимиз бўлажак чемпионни доғда қолдирди Новости

"Қизилқум": Ёшларимиз бўлажак чемпионни доғда қолдирди

Ёшлар лигаси йигирма олтинчи тури доирасида “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида “Бунёдкор”футболчиларига қарши майдонга тушди.

Биринчилик жадвалида пешқадамлик қилаётган ёш бунёдкорчилар агар мазкур ўйинда зафар қучса муддатидан илгари чемпионликни қўлга киритишарди. Охирги турларда бир мунча бўш ўйин намойиш қилган навоийликлар эса бу ўйинга пухта ҳозирлик кўришди.

Учрашув кутилганидан-да шиддатли ва муросасиз кечди. Баҳсда ҳар икки жамоа аъзолари ҳам кўплаб голли вазиятлар содир этдилар.

37-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Фаррух Жўраевга нисбатан бунёдкорчилар ўз жарима майдончаси яқинида ўйин қоидасини буздилар. Жарима тўпини дарвозадан чамаси йигирма метрлар узоқликдан Аҳлиддин Файзиев чиройли тарзда амалга ошириб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди — 1:0.

Танаффусдан сўнг, ҳимоядаги палапартишликдан унумли фойдаланган меҳмонлар ҳужумчиси Нуруддин Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди.

“Қизилқум” жамоаси мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса мезбонлар ўйинини сезиларли даражада кучайтирди. Захирадан майдонга тушган Равшан Аслонов 75-дақиқада меҳмонлар посбони билан яккама-якка вазиятга чиқди ва қулай имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз жамоасининг ғалабасини таъминлади — 2:1.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

26-тур, 21 октябрь (жума)

“Қизилқум” (Навоий) — “Бунёдкор” (Тошкент) — 2:1 (1:0).

Кармана. Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадиони. 77 томошабин.

Ҳакамлар:
Равшан Абдувоҳидов (Қарши) — 7,2, Акмал Давронов — 7,6, Азизжон Эргашев — 7,7, Амаль Султонов (барчаси — Навоий) — 8.

“ҚИЗИЛҚУМ”: 22. Артём Макосин (12. Валижон Раҳимов, 46), 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов (19. Достонжон Жўраев, 81), 28. Сардор Жаҳонов (3. Орзу Раззоқов, 64), 29. Саиджон Ҳайитов, 32. Ғайрат Давронов, 35. Аҳлиддин Файзиев, 47. Шерали Жўраев (15. Равшан Аслонов, 46), 61. Фаррух Жўраев (2. Бобур Жўрақулов, 37), 71. Ғайрат Жумаев, 88. Нодирхон Камолов.

 “БУНЁДКОР”: 45. Акбар Тўраев, 6. Сардор Мадраҳимов, 7. Нодир Мавлонов (48. Турсун Раҳимбердиев, 14), 10. Фаррух Икромов (15. Аббос Жумақулов, 63. 39. Жавоҳир Мусажонов, 90+3), 11. Миржаҳон Мираҳмедов, 16. Сардор Азимов (18. Дилшод Аҳмадалиев, 46), 27. Георгий Погосов, 34. Отабек Бекбоев, 40. Суҳроб Иззатов, 44. Нуриддин Ҳасанов, 77. Элбек Равшанов (17. Азамат Розиқов, 46).

Голлар: Аҳлиддин Файзиев (38), Нуриддин Ҳасанов(65), Равшан Аслонов (75).

Огоҳлантиришлар: С. Ҳайитов (15), В. Григорьев (34), С. Жаҳонов (60), Н. Камолов (73) – С. Иззатов (28), О. Бекбоев (55), Т. Раҳимбердиев (75).

Четлатиш: Виктор Григорьев (иккинчи сариқ карточка, 90+3).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика