RU

Последние новости

12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 10:34«Тоттенхэм» 75 миллионга ҳужумчи сотиб олади  1 10:02«Ньюкасл» Англия терма жамоаси аъзосини 70 миллион еврога сотиб олади  8 09:31Давид де Хеа фаолиятини Европанинг ТОП-5 чемпионатида давом эттиради  3 09:03Карло Анчелотти Беллингемнинг ҳаракатидан норози? Нега?  6 08:35Хулиан Альварес фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради  9 08:08Федерико Кьеза фаолиятини Италиянинг бошқа бир топ клубида давом эттириши мумкин  2 07:40Бугун Ўзбекистон кубогининг чорак финалига старт берилади  4 07:17Бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи Париж Олимпиадасида қатнашади   4 02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  6 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  1 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  23 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  5

“Қизилқум” — “Сўғдиёна” учрашувида голлар шоуси Новости

“Қизилқум” — “Сўғдиёна” учрашувида голлар шоуси

Аввал хабар қилганимиздек, Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 12 февралдан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Режага кўра, кончилар мазкур йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни мўлжаллашган. Дастлабки  назорат ўйини 13 февраль куни “Бунёдкор” стадиони машғулотлар майдонида ўтказилди. Унда “Қизилқум” жамоаси Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари билан куч синашди.

Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги мураббийлар штаби мазкур баҳсда барча ўйинчиларга имконият беришга шошилишмади. Иккинчи бўлимда навоийликлар таркибида  атиги битта ўзгариш амалга оширилди. Унда бетоблиги туфайли Фарғонадаги машғулотларда иштирок эта олмаган Сарваржон Холматов захирадан Алишер Юсупов ўрнига ўйинга қўшилди.

Ўйин асосан навоийликлар ташаббуси остида кечди. Буни якуний ҳисоб ҳам тасдиқлаб турибди. Ҳужумкор ўйин намойиш этган кончилар рақиб дарвозасини беш бор ишғол этиб, ўз дарвозалари тўридан учта тўп олиб чиқдилар. Якуний ҳисоб — 5:3!

Тўпларни навоийликлардан Андрей Деркач, Баҳриддин Ваҳобов, Самандар Шодмонов ҳамда Вячеслав Шевченко (иккита)лар киритган бўлса, жиззахликлардан Санжар Рихсибоев ҳамда Темур Ҳакимов (иккита) голларга муаллифлик қилдилар.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ўртоқлик учрашуви

2016 йил 13 февраль

“Қизилқум” (Навоий) — “Сўғдиёна” (Жиззах) — 5:3 (5:1).

Ҳакамлар: Рустам Лутфулин, Акбар Пўлатов, Темур Галеев.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Алишер Юсупов, Азизбек Усмонов, Отабек Нарзуллаев, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Андрей Деркач, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сарваржон Холматов.

“СЎҒДИЁНА”: Темур Ғаниев, Акмал Холмуродов, Мурод Холмуҳаммедов, Сарвар Жўраев, Жаҳонгир Жиямуродов, Музаффар Музаффаров, Санжар Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Санжар Рихсибоев, Темур Ҳакимов, Фаррух Шотурсунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Абдураҳмонов, Достон Абдураҳмонов, Собир Ҳамидов, Бобур Қосимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Суҳроб Қобилов.

Голлар:  Андрей Деркач (14), Самандар Шодмонов (18), Баҳриддин Ваҳобов (25), Вячеслав Шевченко (28, 36), Санжар Рихсибоев (45), Темур Ҳакимов  (75-пен., 79).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари навбатдаги учрашувни 15 февралда ўтказади. Шу куни кончилар биринчи лига вакили “Оқтепа” жамоаси билан ўзаро куч синашади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика