"Қизилқум" сербиялик вингер билан келишувга эришди
14 янв 2022 20:35
Новости
"Қизилқум" сербиялик вингер билан келишувга эришди
Сербия Суперлигасининг "Вождовац" клуби аъзоси Александар Станисавлевич Навоий жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
32 ёшли футболчи "Вождовац" сафида умумий 51 ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ҳамда 14 та голли узатма қайд этган.
Александар Станисавлевич фаолияти давомида Австрия, Венгрия, Сербия, Греция, Исроил ва Қозоғистон клубларида тўп тепиб, жами 46 та гол урган ва 44 та голга ассистентлик қилган.

Маълумотларга қараганда, "Қизилқум" янги вакили ҳужумчи, вингер ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида ўйнай олади.
У Ўзбекистон Суперлигаси кашфиётларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии