RU

Последние новости

11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  6 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  3 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  13 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6

"Қизилқум"- "Бунёдкор" учрашувидан фотожамланма Новости

"Қизилқум"- "Бунёдкор" учрашувидан фотожамланма

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган қизиқарли учрашувлардан бири Навоийда ўтказилиб, мухлислар оз эмас, кўп эмас нақд олтита голга гувоҳ бўлишди.


Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси жамоаларни майдонга бошлаб чиқишмоқда.. Орқа фондаги ҳакамларни ҳам танидингиз-а:)


"Қизилқум" марказий ҳимоячиси Шукурали Пўлатов ўйинга тушиш олдидан...


Жамоа сардорлари одатдагидек ўйин олдидан бир-бирларига яхши ўйин тилаб, "вимпел"ларни алмаштиришмоқда..."



Ёшлар спорт мажмуасида ўтадиган ҳар бир ўйин  навоийлик машҳур фотосуратчи Сергей Князевнинг ҳакамлар ва жамоалар сардорларини суратган олганидан кейин бошланади....:)


"Қизилқум" баҳсга тайёр...


... "қалдирғочлар" ҳам...


Тошкентликлар устози диққат билан ўйинни кузатмоқда...


"Қизилқум" устози ҳам хавотир билан баҳсга эътибор қаратмоқда...


"Қизилқум" сардори Эркин Бойдуллаев майдон марказида рақиб ҳужумини "бузиш"га уринмоқда..


Миржамол Қосимов-Отабек Зокиров қарама-қаршилиги...


Ҳар иккала жамоа операторлари - Анвар Нодиров ва Санжар Ала-Охунов ўз "нигоҳ"лари билан учрашувни кузатишмоқда...


"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Шоҳрух Гадоев учрашувда фаол ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда айнан унинг узатмасидан кейин "қалдирғочлар" ҳисобни очган бўлишса, ўйин охирида қаршилик футболчи ўз ҳисобига гол ҳам ёзиб қўйди.


"Қизилқум" футболчиси Ғайрат Жумаев чап қанотдан бир неча бор "рейд" уюштириб, жамодошларини тўп билан таъминлаб бериб турди..


"Навоийликлар дуэли". Бутун учрашув давомида "Қизилқум" марказий ҳимоячиси Файзулла Қамбаров собиқ жамоадоши, ҳамшаҳари Воҳид Шодиевни "зарарсизлантириш"га уринди.. Қизиғи шундаки ҳар иккала футболчи бу баҳсда гол уришга ҳам эришишди.


"Бунёдкор" сардори Жавлон Иброҳимов мезбонларнинг тўпурар ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусовга ҳалақит беришга уринмоқда..


Ҳаммаси мана шу ўзгаришдан бошланди. Унгача мезбонлар икки тўп фарқи билан ортда боришаётган, беллашув якунланишига 15 дақиқа вақт қолганди...Акрамжон Баҳритдиновнинг майдонга тушиши навоийликларнинг ўйинини буткул ўзгартириб юборди..


Жамоадошлари Файзулла Қамбаровни табриклашга ошиқишмоқда...


Навоийлик мухлислар севимлиларининг "камбэк"идан хурсанд...


Иккинчи бўлимда Шодмонов (№18) ва Баҳритдинов (№92)нинг майдонга тушиши "Қизилқум"нинг ўйинига ижобий таъсир ўтказди. Натижада Отабек Зокиров (№9) ва Артур Геворкян (№17) меҳмонлар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишди.


Дарвоқе, "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви 20-турда энг кўп мухлис тўплади. Ушбу учрашувни бевосита 5753 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб борди.

"Бразилияга айланиб кетишди-ку булар...." 


"Мухлислар ўйиндан завқ олишди. Анчадан бери бундай ўйин бўлмаганди"...


Сўнгги учрашувларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган тошкентликлар посбони Навоийда 8 дақиқа ичида уч бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди...


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика