RU

Последние новости

15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  0 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  3 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0

"Қизилқум": Аккредитация давом этмоқда Новости

"Қизилқум": Аккредитация давом этмоқда

Яна саноқли кунлардан сўнг, футбол бўйича Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига учрашувларига старт берилади.
Севимли жамоамиз Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари дастлабки турни ўз майдонида ўтказади. 14 март куни навоийликлар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қиладилар.

“Қизилқум” профессионал футбол клуби Матбуот хизмати вилоятда фаолият кўрсатувчи оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларига қулайлик яратиш мақсадида аккредитация ишлари давом этаётганлигини маълум қилади. Журналистлар учун тақдим этиладиган махсус бейжиклар уларнинг “Қизилқум” жамоаси иштирокида ўтказиладиган мамлакат чемпионати ва Ўзбекистон кубоги учрашувларини бевосита стадионда ўзлари учун ажратилган жойдан кузатиш, матбуот анжуманларида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Аккредитация 13 март куни тўхтатилади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимлари ўзлари фаолият кўрсатадиган телеканал, радиоканал ҳамда таҳририят раҳбари имзоси билан “Қизилқум” ПФК ижрочи директори Ҳамиджон Актамов номига хат тақдим этишлари лозим. Хатга икки дона (3,5Х4,5 ҳажмда) сурат ва паспорт нусхасини илова қилишлари талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ОАВ ва матбуот ходимларининг ўйинлар чоғида стадионларга турли ташкилотлар томонидан тақдим этилган гувоҳномалар билан киришига рухсат этилмайди.

Мурожаат учун телефон — +998933166074.

Электрон почта манзилимиз:  fcqizilqum@gmail.com
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика