Қирғизистонлик футзалчи: "Австралияга қарши ўйин мамлакатимиз учун муҳим"
18 фев 2016 21:18
Новости
Қирғизистонлик футзалчи: "Австралияга қарши ўйин мамлакатимиз учун муҳим"
Қирғизистон терма жамоасининг 3-рақамли футзалчиси Нуржан Жетебаев Японияга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қандай бўлганини натижа айтиб турибди. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик, чунки Япония қандай жамоа эканлигини ҳамма яхши билади. Япония терма жамоасаи бизни бир неча турнир ярим ва чорак финалларида мағлуб этган. Бугун эса биз ғалаба қозонадиган кун эди. Ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман.
Австралияга қарши ўйин нафақат жамоамиз учун, балки бутун Қирғизистон учун муҳим саналади. Насиб қилса ўша ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз" - дея ўз фикрларига якун ясади Нуржан Жетебаев.
Эслатиб ўтамиз, Австралия ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага соат 16:00да бошланади. Ўйин ғолиби Осиёнинг бешинчи жамоаси сифатида ЖЧга йўлланмани қўлга киритади.
Комментарии