RU

Последние новости

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  6 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  148 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  34 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  19 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: "Осиё Кубогидаги асосий мақсад - гуруҳдан чиқиш" Новости

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: "Осиё Кубогидаги асосий мақсад - гуруҳдан чиқиш"

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ОФК расмий сайтига интервью берди.

"Биз ўз даражамиз ва Осиё Кубоги даражасини тушуниб турибмиз. Биз рақобатбардош жамоа бўлишимиз керак. Бунинг учун барча нарса бор.

Биз мақсадларимизга қадамма-қадам эришишга умид қиламиз. Терма жамоамизнинг асосий мақсади - гуруҳдан чиқиш. Кейин эса олдинга интилиш.

Мухлисларимиз қандай ўйин намойиш этишимизни билишади. Қисқа ва ўрта паслар билан, ҳужумкор ўйин намойиш этишга уринамиз. Бироқ рақибларимизнинг даражаси туфайли баъзи учрашувларда ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак бўлади. Бу иш яхши натижа қўлга киритиш учун қилинади.



Осиё Кубогида кучсиз жамоа йўқ. Барча рақиблар жуда жиддий. Жанубий Кореяни 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси сифатида биламиз. Хитой бош мураббийи Марчелло Липпи ҳам Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Филиппин ҳам биз каби Осиё Кубогида янги жамоа. Улар билан яқинда иккита яхши ўйин ўтказдик, бироқ уларда ғалаба қозониш насиб этмади.

Гуруҳдаги ўйинлар осон бўлмайди. Кучли жамоани мағлуб этиш доим ёқимли. Биз меҳнат қилишда давом этамиз.

Футбол ривожланиши ва оммалашиши терма жамоа ҳамда клубларнинг натижаларига боғлиқ. Ҳозирча терма жамоанинг ишлари яхши кетмоқда. Қирғизистон халқи ўз терма жамоаси иштирокини томоша қилиши ва фахрлашиши лозим", - дейди Александр Крестинин ОФК расмий сайтига.  


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика