RU

Последние новости

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик" Новости

Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"

Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Ллуис Бернат Молина Ўзбекистонга қарши кечган учрашувдан сўнг (3:1) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа ҳам жуда яхши ўйин ва сифатли ўйин намойиш этишди. Бизнинг хатоларимиз каттароқ эди ва шу сабабли бугун мағлубиятга учрадик.

- Қандай хатоларни таъкидлаб ўта оласиз?

- Рақибимиз йўқ жойдан голлар уриб кетди. Уч голда ҳам хатоларга йўл қўйдик.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Ишончим комилки, Ўзбекистон терма жамоаси муносиб ўйин намойиш этишади. Кўпгина учрашувларда ғалаба қозонишига ишонаман.

- Сўнги Осиё кубогида Қирғизистон терма жамоаси ўзининг даражасидан пастроқ натижа қайд этди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини бой берди. Асосий вазифа бажарилмади. Энди яқин келажакдаги режалар қандай?

- Биз ёш футболчиларга имконият беришни бошлаб юбордик. Осиё кубогида Японияни мағлубиятга учратганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик. Биз кейинги катта мусобақаларга тайёргарлик кўришда давом этамиз.

- Сўнгги йилларда марказий Осиё терма жамоалари футзалда яхши натижалар қайд этишмоқда ва катта ўсишга эришишди. Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон терма жамоалари Осиё минтақасида кучлилар қаторидан жой олишган. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Менинг фикримча бу даража. Биз халқаро мусобақаларда ўзимизнинг даражамизни кўрсатиб келмоқдамиз.



Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика