Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум
13 мар 12:24
Новости
Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум
Терма жамоа 20 март куни ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 7-тури доирасида Ўзбекистон билан тўқнаш келади. 25 март куни эса ўз майдонида Қатарни қабул қилади.
Қирғиз футбол иттифоқининг хабар қилишича, ушбу ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида Максим Лисицин шогирдлари 12 мартдан бошлаб Бишкекдаги "Мурас Юнайтед" қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинини бошлаган.
Championat.asia сайтига кўра, Қирғиз Республикаси термаси тайёргарлик якунлангач, 18 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўйинда иштирок этиш учун Тошкентга йўл олади.
Аввалроқ Қирғиз Республикасининг кенгайтирилган таркиби маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси баҳси 20 март куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 21:00 га белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии