RU

Последние новости

15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  0 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  3 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  5 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6

Қайта тикланган "Emirates Cup" мусобақасида "Арсенал"нинг эркаклар ва аёллар жамоалари омадсизликка учради Новости

Қайта тикланган "Emirates Cup" мусобақасида "Арсенал"нинг эркаклар ва аёллар жамоалари омадсизликка учради

2007 йилдан то 2015 йилга қадар мавсум олдидан «Арсенал» мутасаддилари «Emirates Cup» мусобақани ташкил этиб келишарди ва унда мезбон билан биргаликда тўртта жамоа иштирок этарди.

Бу йил ушбу ўзига хос турнир қайта тикланди ва унинг форматига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, аёллар ҳамда эркак жамоалари ўртасида биттадан ўйин бўлиб ўтди.

Аввалига, аёллар ўртасидаги учрашувда «тўпчилар» аъзолари «Бавария»га минимал ҳисобда имкониятни (0:1) бой беришди. 

Кейин эса эркаклар ўртасидаги баҳсда Унаи Эмери шогирдлари «Лион»га қарши тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида таслим бўлишди. 

Қайд этиш жоизки, ушбу ўйинда лондонликлар форварди Александр Ляказетт оёғидан жароҳат олиб, илк бўлимдаёқ майдонни тарк этди.


Арсенал — Лион 1:2

«Эмирейтс» ўйингоҳи.

Голлар: Обамеянг, 35 — Дембеле, 66, 75.

Арсенал: Лено — Мейтленд-Найлс (Дженкинсон, 76), Чамберс (Мустафи, 69), Папастатопулос, Монреаль (Медли, 86) — Гендузи (Нкетия, 46), Жака — Мхитарян (Мартинелли, 69), Уиллок (Себальос, 69), Обамеянг (Бертон, 86) — Ляказетт (Нельсон, 12, Жон-Жюль, 76).

Лион: Лореш (Рачиолли, 46) — Дюбуа (Тете, 77), Янга-Мбива (Андерсен, 61), Денайер, Марчал (Рафаэль, 61) — Лукас Оливейра (Тусар, 46), Тьяго Мендес, Папе Диоп (Оар, 46) — Траоре (Фофана, 46), Депай, Террье (Дембеле, 46).

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика