"Қатар СК"да яна мағлубият, Сардор Рашидов тўлиқ ўйнади
30 авг 2019 21:18
Новости
"Қатар СК"да яна мағлубият, Сардор Рашидов тўлиқ ўйнади
Кеча Қатар Юлдузлар лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Илк турда "Ал Дуҳаил"га ютқазган "Қатар СК" 2-турни сафарда "Ал Вакра"га қарши ўйнади. Учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа "Қатар СК" мавсумни иккита мағлубият билан бошлади. Ўзбекистонлик Сардор Рашидов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. "Қатар СК" навбатдаги учрашувни 14 сентябрь куни ўз майдонида "Ал Гарафа"ни қабул қилади.
Қатар Юлдузлар лигаси. 2-тур
"Ал Вакра" - "Қатар СК" 2:0
Голлар: Алехандро Галвез 39 автогол, Исмоил Маҳмуд 69.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии