RU

Последние новости

23:16Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"  0 23:00Миржалол Қосимов: "ФИФА кунларида тикланиб олиш учун вақтимиз бўлади"  2 22:39Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади"  3 22:20Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0. Highlights  0 22:07"Барселона" Фликни мавсум учун рўйхатдан ўтказолмайди  7 21:48Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб қилди  2 21:35Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0. Highlights  0 21:32Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди  14 21:11Карло Анчелотти эртанги финалда "Реал" дарвозасини ким қўриқлашини айтди  11 20:59Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди  42 20:38Хвича ПСЖга ўтишга рози бўлди  2 20:21Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Малига қарши ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси аниқ  10 20:00Про лига. "Арал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  0 19:23Боатенг ва Очоа "Салернитана"ни тарк этди  1 18:50"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" собиқ футболчиси "Бёрнли"ни вақтинча бошқаради  2

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор Новости

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор

Қиш келди, мавсум тугади. Бу яна қарздорликлар, тўланмаган пуллар катта саҳнага чиқади, дегани.

Йил давомида йиғилиб келган муаммолар сув юзасига қалқиб чиқмоқда. Бир қарасангиз "Нефтчи"да, бир қарасангиз "Навбаҳор"да. ПФЛ 10 январга қадар клубларга қарздорликни бартараф этиш бўйича муҳлат берган, акс ҳолда жиддий чоралар кўрилишини маълум қилганди. Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ҳозиргача нечта ва қайси клублар қарзларни тўлиқ ёпган? Клубларимизда ҳаракат қандай кетяпти?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси билан бирга клублардан футболчи, мураббий, ишчи ходимлар ўртасидаги қарздорликларни бартараф этиш юзасидан ҳисобот беришини сўраган эдик. Бугунги кунда фақат 3-4 жамоа бу ишни амалга оширди. ЎФА, ПФЛ ва ЎФУ билан бирга қилинаётган ишлар боис сўнгги йилларда қарздорлик масалалари тартибга солинган. Шунга қарамасдан, баъзи бир жамоаларимизда футболчилар, мураббийлар олдида қарздорликлар мавжуд. Энг муаммоли жамоаларни айтадиган бўлсак, "Янгиер", "Пахтакор-79", яна келиб тушган мурожаатлар бўйича "Сўғдиёна", "Бухоро", "Нефтчи", "Навбаҳор", бундан ташқари узоқ йилдан буён давом этиб келаётган "Сурхон" жамоаси футболчилар олдида қарздорликни тўлиқ бартараф этгани йўқ. Аёллар жамоаларимиздан ҳам мукофот пуллари бўйича мурожаатлар келиб тушяпти. 

- Нима учун айнан йил охирида, қишда бу масалалар кўтарилади?

- Ҳар йил якунида шундай муаммоларнинг келиб чиқиши нимадан иборатлигини айтсам. Футболчилар клуб билан бир йиллик меҳнат шартномасини тузишади. Қарздорлик бўйича кўп маротаба клубга юзланишади. Шартномаси тугагунга қадар пул ололмагач, жамоани тарк этганда, қарздорлик юз фоиз ҳал бўлмаганда юзага чиқиб келади. 

- Клубларга қандай чора кўрилади? Уларга қандай санкциялар қўлланилиши мумкин?

- ЎФАда 16 январь куни клуб раҳбарлари билан катта йиғилиш кутилмоқда. Шундан сўнг қандай санкциялар қўлланилиши, чоралар аниқ бўлиши мумкин.

- Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг устун тарафлари нимада? Яхши натижа қайд этиш қайси омилларга боғлиқ?

- Легионерларимиз, маҳаллий футболчилар мураббийнинг кўрсатмалари асосийда бир оила бўлиб ҳаракат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Асосийси ишонч. Барчамиз терма жамоамизга ишонишимиз керак. Аввалги натижаларни янгилаш, катта мақсадларни қўйиш вақти келди. Буни футболчилар ҳам ўзи ҳис қилиб турибди.

- Осиё Кубогида жамоавий ўйинми ёки индивидуал ҳаракатлар муҳим рол ўйнайди?

-Менимча, жамоавий ўйинимиз асосий планга чиқишини кутяпман. Юқорида айтганимдек, айрим паллаларда индивуидуал маҳорат ҳам керак бўлади. Лекин юқори мақсадни кўзлаган жамоалар ўйинни жамоавий услубда қуради.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика