RU

Последние новости

11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  1 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   20 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12 02:55ЕЧЛ. "Барселона" "Црвена Звезда" дарвозасига бешта гол урди, "Бавария" "Бенфика"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  28 01:00ОЧЛ 2. "Насаф" Голбаннинг хатолари сабаб мағлуб бўлди  8 00:53Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"  13 23:49"Ал Ҳилол" Неймар энг камида бир ойга сафдан чиққанини тасдиқлади  0

Қандай ташкил этилган: иккинчи лига футболчиси Новости

Қандай ташкил этилган: иккинчи лига футболчиси

РПФЛдаги келишган ўйинлар, алкоголизм, маош ҳақида иккинчи дивизион футболчиси аноним тарзида сўзлаб берди.

Болалик


Футболга мени отам олиб келган. Ўшанда етти ёшда эдим ва бу менга керакми, йўқми билмасдим. Болалар ва ўсмирлар футбол мактабида тўлиқ ўқиганман ва майдонга кўпинчи асосий таркибда тушардим. Ўқиш тугади, футболни тугатишни хоҳламадим ва жамоа қидиришни бошладим. Ўшанда илк маротаба иккинчи лигада қатнашдим.

Яшаш шароити


Бошқа шаҳардан келганлар базада яшарди. Шароитлар жуда ёмон бўлган. Премьер-лиганинг ўринбосарлар сафида ўйнаганимда ҳаммаси яхши эди. Биз базада яшардик, овқатланардик, машғулот ўтказардик ва ўша ердан учрашувларга йўл олардик. Кўпинча меҳмондаги ўйинларга самалётда учганмиз. Бир-икки марта поезд ва автобусда учрашувларга борганмиз. 

Биз блокларда яшардик, хар бир блокда икки кишили икки хона бўлган. Бутун бошли база учун битта душ ва иккита хожатхона бўлган. Базадан 200 метр узоқликда бўлган кафеда овқатланардик. Ўзимизнинг ошпазлар бўлган, аммо улар клубнинг асосий жамоаси учун овқат тайёрлар эди.

Асосий жамоа футболчиларида шароитлар анча яхши бўлган: бир кишилик номерлар, яхши оқатлар, билярд, Wi-Fi, телевизор. Бизда эса ягона эски телевизор бўлган ва бу телевизордан ҳамма бир вақтда фойдалардик. Аммо бу кейинги яшаган жойларимдан яхшироқ эди.

Бир жамоада 60-70 йилларда қолган базага ўхшаш бино бўлган. Бир хонада 3-4 киши яшаганмиз. Қишда баъзида иссиқ сув бўлмасди, шу сабаб совуқ сувда ҳам чўмилганмиз. Кийимларни ҳам кам беришарди: хар доимгидек уч ҳил эмас, икки ҳил, машғулотга ва ўйинга. Ўз кийимимизни ўзимиз ювганмиз. Бутса сотиб олиш учун уч минг рубльдан беришган, бу пулларга тузукроқ оёқ кийим харид қилиб бўлмас эди, шу сабабли ўзимиз ҳам пул қўшар эдик. Ўринбосарларда эса икки жуфтдан яхши бутса беришган.

Маош


Биринчи шартномамни ўз шаҳримдаги иккинчи лига жамоаси билан тузганман. 12 минг маошли уч йиллик битим. Рубьл албатта. Мукофот пуллари бўлмаган. Каттароқ футболчиларнинг маоши қанчалигини билмагандим, аммо 30 мингдан ошмаса керак.

Премьер-лига жамоасида ўйнаган кезларим 13 минг олганман ва хар доимгидек мукофот пули йўқ. Мен билан бирга келган дўстимнинг маоши 30 минг бўлган. Мураббийнинг севимли футболчилар бўларди ва унинг ўзи ким қанча маош олиши ҳақида буйруқ берган. Асосий жамоа футболчилари ўртача 300 минг рубль ҳақ олган. Уларнинг мукофот мули ғалаба учун 300 минг, дуранг учун 150 минг рубль бўлган.

Энг кўп олган пулим 125 минг ва қўшимча 70 минг мукофот пули бўлган. Ўшанда мен ФНЛ жамоаси билан йиғин ўтказганман ва улар билан шартнома имзоладим. Аммо мавсум бошланишидан олдин менга шундай дейишган: "Ҳозир чет элликлар келади, жойни бўшатиш керак. Биз сен билан шартномани бекор қиламиз".

Албатта жаҳлим чиқди, аммо футболни тугатиш фикридан йироқ эдим. Трансфер ойнаси ёпилишидан олдин, мени қандайдир иккинчи лига жамоаси тиқиб қўйишди. Шундай қилиб, биринчи лигани фақат ҳидлаб кўрдим..

Агент

17 ёшлигимда менинг агентим пайдо бўлди. Мени ва яна бир қанча кишини ресторанга таклиф қилиб, яхши шароитда ўйншамизга ваъда беришди. Унинг сўзларига кўра, мен агентимга маошимнинг 10%ни беришим керак эдим, лекин фаолиятим давомида бирор марта бу ишни қилганим йўқ. Мен ишлаган кишида каттароқ балиқлари бор эди, менинг 3-4 минг рубльим унга керак бўлмаслиги аниқ. Аммо бошқа йигитларнинг агентлари 20 минг оладиган футболчидан 2 минг олишдан уялмасди.

Ўз агентим билан ҳаётимда 3 марта учрашганман. Унга қўнғироқ қилиш жуда қийин. Мен агент билан унга ишлайдиган одам орқали гаплашаман.

Бир марта жамоасиз қолдим ва агентимга қўнғироқ қилишни бошладим, аммо у трубкани кўтармади. Унга ишлайдиган кишига қўнғироқ қилдим, аксига олиб у ҳам ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлади. Сўнгги сонияларда улар бир амаллаб менга жамоа топиб беришди.

"Муштумзўрлар"

Хар бир жамоада кичкинага бақирадиган ёши катта бор. 30 ёшга тўлган эркак оила боқиши керак, ундан тезроқ, эпчилроқ йигитларни қўпол йўл билан йўқ қилишга уринади. Мен билан бу воқеа юз бермаган, аммо дўстимга иккала оёқ билан ташланишган ва дўстим жуда оғир жароҳат олган. У 6 ой футболдан узоқда юрган.

Бу янги ҳикоя эмас, Вадим Евсеев деган машҳур футболчи ҳам машғулотларда худди шу ишни қилган. Аммо иккинчи лигада бу одати ҳолат ҳисобланади. Ёшлар бундан қўрқмасди, биз худди армияда хизмат қилаётгандек тасаввур уйғонарди.

Бир жамоада ўйнаганмида, клубдагиларнинг ярми Москвадан, ярим жанубий вилоят йигитлари бўлган. Жамоамиз аҳил бўлган дея олмайман, доимо қандайдир муаммолар бўлган. Иш хатто даҳанаки жангларгача етиб борган.

Жарималар

Бир жамоани деярли ҳамма иши учун жазолашган. Агар сен база ҳудудига кечки 11дан эрталабки 7гача кириб келсанг, маошнинг 10%ни ушлаб қолишарди. Тушликка кеч қолсанг - 1500 рубль тўлайсан. Бир йигит базада қуёш нурида дам олиб ётгани учун жазоланган. Бир сафар мен ва яна бир неча йигитларни маст ҳолда тутиб олишган ва ярим маошдан айиришган.

Кечки сайрлар


Биринчи жамоамдан ташқари, қолган барчасида кечки сайрга чиқардим. Кўпинча ўйиндан кейин кечки клубларга борганмиз.

Бир базада қоровул кечаси уҳлагани кириб кетар эди. Биз иккинчи қаватда яшардик ва доимо ойнадан қочардик. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб, клубларга борганмиз.

Тунги клубларда ичардик ва рақсга тушардик. Пиво, виски, ром, ароқ - умуман олганда ҳаммасини ичардик. Мен одатда пиво ичардим, аммо бир-икки марта ароқ билан ҳам "дўстлашган" пайтим бўлган. Эрта тонгда базага қайтардик. Кимдир база очилганидан сўнг, кимдир эса вақтлироқ келар эди. Бу юришларимизни мураббий билиб қолган ва бир футболчини жамоадан ҳайдаб юборган, чунки у йигит асосий таркиб ўйинчиси бўлмаган ва унга шавқат қилиб ўтиришмаган.

Бошқа жамоанинг базасидан эса тунда умуман қочиб бўлмасди. У ерда ҳамма ерда камералар, қорувуллар бўлган. Шу сабабли, ўз хонамизга ичимлик олиб киришга мажбур бўлардик.

Алкоголизм


Бир йили футболдан умуман кўнглим совиб кетди. Бир жамоа билан шартнома имзолаб, кейинги кун клуб базасига келганман ва ўшанда қандайдир аҳлатхонага келганимни билдим. У ерда ҳамма хоҳлаган ишини қилар эди. Футболчилар деярли хар куни ичарди, мураббийлар эрталаб машғулотни ўтказиб кейин қайтиб кетарди. Бу жамоада тунги клубга бориш керак эмас эди, чунки базанинг ўзида "байрам" уюштириб юборишарди. Бир марта мусиқа баландлигидан қўшни бинодаги кишилар полицияни чақиришган.

Мен доимо ўз касбимга жиддий ёндошганман, ўйнаб кетишни хоҳлардим ва ҳозиргача буни истайман. Ўша жамоадаги иккинчи даврада мен ҳам уларнинг бирига айланиб қолдим. Аммо асосий таркиб футболчиси бўлганман. Базанинг ёнида оқсочлар юрарди, улар ҳам биз билан бирга ичишарди.

Ўйиндан олдин ичмасдим, аммо ҳамма ҳам мен қилган ишни қайтармасди. Ўша жамоада бир футболчи бўларди, хар тонг ичиб, машғулотга маст ҳолда чиқарди. Уни узоқ вақт ҳайдашмади, аммо мавсум якунланишига бир-икки ой қолганда шартномани бекор қилишди. 

Иккинчи лигандаги мураббийларнинг ярми маст бўлгунча ичади. Машғулотга бундай ҳолда келмасди, аммо ўйиндан кейин яхшигина кайфу-сафо бўларди.

КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАР

Бир пайтлар ўйинни сотганман, бир ўзим эмас, аммо қатнашчиларнинг бири эдим. Ўйиндан олдин қандайдир киши келиб, 5-6 футболчини танлаб олди ва рақибга ғалабани таъминлаш кераклигини тушунтирди. Албатта ўз дарвозамизга гол урмадик, аммо тўлиқ куч билан ўйнамадик, баъзида футболчини ёпмадик, баъзида тўпни қўйиб юбордик. Дарвозабон ҳам тўпга етолмагандек сакраб қўярди. Ҳужумчилар эса ноаниқ зарба берарди. Натижада 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Бу иш учун 15-18 минг атрофида олдик. Кам маош олганингда, бошқа жойдан пул ишлаб олиш ҳақида ўйлаб қолардинг. Агар яхши тўлашганида, ҳеч қачон бундай ишларга рози бўлмасдим.

Бир сафар шундай воқеа юз берган: Чемпионат охиригача 5 ёки 6та ўйин қолганди. Айнан ким келишганини билмасдим, аммо ҳаммаси учун пул тўлаб қўйилган эди. Очиқчасига ўйинни бизга беришган: масалан, дарвозабон ташқарига чиқиб кетарди, ҳимоячилар тўпни олиб олдинга боришни хоҳламасди. Аввалига жамоадагилар буни билмади, кейинроқ эса ҳаммасини тушуниб етишди. Сўнгги ўйинларда мураббийнинг ўзи бу ҳақда гапира бошлади ва натижада барча учрашувларда ғалаба қозондик.

Бошқа жамоада 2:0га ютаётганимизда захирадан ўйинга қўшилаётганимда мураббий менга қуйидаги гапни айтди: "Келишиб қўйганмиз, бир тўп фарқи билан ғалаба қозонишимиз керак. Сен майдонга чиқиб рақибга пенальти ишлаб берасан". Алмаштирилдим, аммо ҳеч нарса қилганим йўқ ва учрашув 2:0 ҳисобида якунланди. Кейин менга ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ.

Умуман олганда иккичи лигада келишилган ўйинлар сони етарлича. Аммо ўйлашимча, Премьер-лига ва ФНЛда бундай учрашувлар кўп. Бир марта Премьер-лигадаги келишилган ўйин ҳақида айтиб қолишди. Тикдим ва ютдим.

Кейин нима

Иккинчи лигадаги ўйинларга 500 киши келарди. Уларнинг аксари футболни севадиган пенсиядаги ёши катта кишилар. Мени ҳеч ким ҳеч қачон таниб қолишмаган.

Тўғрисини айтсам, иккинчи лига жонга тегди, тепароқда ўйнашни истайман. Бунинг барчаси, автобусдаги саёхатлар, аҳмоқона ташкилотчилик, бир аҳволдаги базалардан зерикдим.

Агар жароҳат олиб қолсам, нима билан шуғулланишни ҳам билмайман. Олий маълумотлиман, аммо университетда ҳам яхши ўқимаганман, кўп нарсани пул билан ҳал қилганман. Шу сабабли, футбол - яшаш учун пул ишлаб топа оладиган ягона манбаим.



Русчадан Жасур Асланов таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика