RU

Последние новости

20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  10 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  1 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  1 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  31 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  4 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  6 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  7

Қачон бундай бир Европа жамоалари билан ўйнаймиз, маза қилиб ҳеч нимадан қўрқмай? Новости

Қачон бундай бир Европа жамоалари билан ўйнаймиз, маза қилиб ҳеч нимадан қўрқмай?

9-17 ноябрга ФИФА кунлари белгиланган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ноябрь куни Тошкентда йиғилади ва жамоа аъзолари дастлаб коронавирусга тест топширишади. 9 ноябрь куни эрталаб терма жамоамиз Дубайга йўл олади ва у ерда 10 кунлик ўқув-машғулот ташкил этилади. 

Йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви белгиланган. Биринчиси 12 ноябрь куни Сурия, иккинчиси 17 ноябрда Ироқ терма жамоасига қарши кечади.

Бу яхши албатта, рақиблар топилгани ҳам, йиғин ўтказиш учун жой белгилангани ҳам яхши. Пандемия шароитида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш осон бўлмаётганини ҳамма тушуниб турибди. Лекин шундай шароитда Эрон Босния билан, Жанубий Корея эса Мексика билан келиша олгани ҳайратланарли. 

2018 йилги мавсум биз учун омадли келганди. Гарчи ўша йил жаҳон чемпионатида қатнашмаган бўлсак-да, Марокаш, Сенегал, Уругвай каби мундиал иштирокчилари билан ўйнаганмиз. Бу катта сакраш бўлганди. Ўша ўйинларда иштирок этган футболчилар ҳамон кучли рақибларга қарши ўйинларни завқ билан эслашади.

Мухлислар доим Европа жамоалари билан ўйнайлик деб талаб қилади. Уларнинг талабида жон бор. Чунки ҳадеб Осиё жамоаларига қарши ўйнаш одамни зериктиради. Ўзи шундоқ ҳам улар билан расмий ўйинларда тўқнаш келаётган бўлсак. 

2018 йилда бўлган давр яна қачондир бўладими-йўқми, билмаймиз. Лекин билганимиз шуки, терма жамоа олдидаги вазифа ўзгармайди: жаҳон чемпионатига чиқиш! Бунинг учун тўғри режа билан бирга Европа, Африка ёхуд Жанубий Американинг кучли жамоаларига қарши назорат баҳслари ташкил этишга тўғри келади. 

2019 йилдан бери Туркия ва Беларусь билан ўйнаганимизни ҳисобга олмасак, яна Осиё қобиғига тушиб қолдик. Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар кетма-кетлигига қаранг: КХДР, Сурия, Ироқ, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон, Эрон, БАА, Сурия, Ироқ.

КХДР, Сурия, Ироқ ва Қирғизистон билан ўтган йил ўйнаганмиз. Беларусь, Тожикистон, Эрон ва БААга қарши бу йил майдонга тушдик. Сурия ва Ироқ билан энди ўйнаймиз. Сурия билан Ироққа қарши ўтган бир йил ичида иккинчи бор ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Коронавирус деган балодан тўлиқ қутулгач, яна Европа жамоалари билан ўйнасак ажаб эмас.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика