RU

Последние новости

16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  0 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  0 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  1 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  5 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  22 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  3 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  8 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0

Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда? Новости

Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе айни пайтда Англияда бўлиб турибди.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев Тимур Тоҳирович билан боғланиб, тафсилотлар билан қизиқди.


- Англияга малака оширишга бордингизми? Агар шундай бўлса, қайси клубга?

- Йўқ, бу амалиёт эмас. Мен шунчаки Англияга келдим. "Манчестер Сити" билан амалиёт ўташ бўйича келишиб олмоқчи бўлганимиздан бери менда виза бор эди. Ўшанда боришнинг иложи бўлмади, аммо виза қилинганди. Виза октябргача мўлжалланган, шунинг учун бу ерга учиб келишга қарор қилдим.

- Ҳозир Англияда нима қилиб юрибсиз?

- Ўйинларни томоша қиламан. Бугун "Вест Хэм" - "Кристал Пэлас"ни кўрдим, эртага "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйини бўлади. Шундан сўнг "Сити"нинг яна икки ўйинига - Кубок ("Хаддерсфилд"га қарши) ва АПЛдаги уй ўйинига ("Бёрнли"га қарши) боришни режалаштиряпман. Агар рухсат беришса, яна базани кўришни, "шаҳарликлар" машғулотларига боришни истардим. Бу ҳозирча "сўроқ остида" - уларнинг жадвали тиғиз. Ҳусанов билан учрашмоқчиман, суҳбатлашмоқчиман. Умуман олганда, Англияда бўлишнинг ўзи катта завқ. Бунгача бу ерда бўлмаганман, инглиз футболини жонли томоша қилиш қизиқ.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика