Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони
06 фев 15:12
Новости
Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони
Мадриднинг "Реал" жамоаси вингери Винисиус Жуниор Саудия Арабистони Про Лигаси раҳбариятининг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Бу ҳақда "Cadena SER" "Ал Ҳилол" бош директори Эстеве Кальсадага таяниб хабар бермоқда.
Директорнинг айтишича, ҳозирда унинг клуби "қаймоқранглилар" билан бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокара олиб бормаяпти. Шу билан бирга, Кальсада Винисиус атрофидаги вазиятни Саудия Арабистони лигасининг бош директори диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади.
Агар футболчи трансфер бозорида очиқ бўлса, функционер уни олиб келишга уриниб кўради. Ҳозирча эса "қироллик клуби" 25 ёшли вингерни сотишга тайёр эканини билдиргани йўқ, гарчи унинг шартномаси 2027 йилгача амал қилса ҳам.
Аввалроқ Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии