Пьянич: "Барселона" тарихида из қолдирмоқчиман"
09 ноя 2020 16:08
Новости
Пьянич: "Барселона" тарихида из қолдирмоқчиман"
"Барселона" хавбеки Миралем Пьянич Каталония гранди тарихида ўз изини қолдирмоқчи.
"Мен дунёнинг энг буюк клуби таркибида ўйнамоқдаман. Мен доим шу ерда ўйнашни орзу қилганман. "Барселона" тарихида из қолдирмоқчиман.
Менда бундай имконият бўлади деб ўйлайман. Жамоа билан футболда мавжуд барча титулни ютмоқчиман ва энг яхшиларидан бири бўлишни хоҳлайман", - дейди ярим ҳимоячи.
Миралем "Барселона"га ўтган ёзда 60 миллион евро эвазига ўтган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 4 йилга мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасида 4та ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии