RU

Последние новости

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

PvP. "Тоттенхэм"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонган ғалабасидан чиқариш керак бўлган асосий хулосалар Новости

PvP. "Тоттенхэм"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонган ғалабасидан чиқариш керак бўлган асосий хулосалар

Кеча "Манчестер Сити" "Уайт Харт Лейн"да "Тоттенхэм"дан мағлубиятга учради.

"Тоттенхэм" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги ўйинни кўпчилик интиқлик билан кутаётганди. Чунки бу жамоалар жорий мавсумни жуда яхши бошлаб, барқарор ўйин кўрсатиб келаётганди. Аммо инглиз ишқибозлари барқарорликни ёмон кўришади, чунки АПЛ ўзининг кутилмаган натижалари билан миллионлаб футбол мухлисларини ўзига ром қилган.

"Шпорлар" бу учрашувгача очко йўқотишганди, аммо "шаҳарликлар" "Уайт Харт Лейн"га чемпионатда 100%лик натижа билан келишди. "Сити" шунчалик ишончли ўйнаётган эдики, хатто экспертлар Пепни даҳо деб атай бошлаганди.

Маурисио Почеттино ва Пеп билан боғлиқ ажойиб ҳикоя бор. Аргентиналик "Эспаньол" бош мураббийига айланганида Почеттинонинг жамоаси Каталония дербисида "Барселона"ни мағлуб этган. АПЛда Маурисио ва Пеп ўртасидаги илк қарама-қаршиликда ҳам "шпорлар" устозининг қўли баланд келди. Тасодифми?


"Шаҳарликлар" ҳақли равишда мағлубиятга учради. Почеттино ўйин услуби "Сити" тактикаларини бузиб ташлади.


"Тоттенхэм"нинг юқори прессингги - ғалаба кафолати

Почеттинонинг "Тоттенхэми" нимаси билан машҳур? Тўғри, прессингдаги фаоллиги билан. Бу замонавий футбол тактикаларида энг кўп қўлланиладиган услуб. Тўп олиб қўйишларнинг сони эмас, уни бажариш учун қилинадиган ҳаракатлар муҳим. Ўтган мавсумга назар ташлайдиган бўлсак, "Лестер Сити" ва "Тоттенхэм" ҳимоячиларга бўлган босимдан фойдаланиб, рақибга бўш зоналар тақдим этмаганди.


Кечаги прессинг "шпорлар"нинг асосий қуроли бўлди. Бунга энг ёрқин намуна сифатида Деле Аллининг ўйинини кўрсатишимиз мумкин. Тўпни тез олиб қўйиш, аниқ паслар, гол. Сон Хён Мин ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди. Эриксен ва Ламела бор кучи билан ҳаракат қилди. Уларнинг барчаси ўз устозининг талаблари билан яхши таниш ва прессингда кучини аямайди.


Сон Хён Мин - учрашувнинг энг яхши футболчиси

Ҳа, бу баҳсда "Тоттенхэм"нинг жанубий кореялик ҳужумчиси Сон Хён Минга кўпроқ эътибор қаратмасак бўлмайди. Унинг Англияга ўтиши жуда сокин бўлган ва АПЛдаги илк ўйинлари ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирмаган, аммо жорий мавсум старти 24 ёшли ижрочининг ҳақиқий иқтидорини очиб берди. "Байер"да у жуда яхши ҳаракат қилганди ва энди Почеттино қўл остида ўйинини тиклаб олди. У 2016/17 мавсумнинг илк ўйинларида ўтган мавсумда урган голларини уришга улгурди.


Сон Хён Мин кеча "Сити" ҳимоясининг устунларини яхшигина қимирлатди, кўплаб хавфли ҳужумлар яратди. Браво дарвозаси томон тўртта зарба берди, жамоадошлари учун иккита вазият яратди ва уларнинг бири гол билан якунланди. Кореяликнинг юқори ўйин савияси "Тоттенхэм"га катта фойда олиб келади.


Антиқаҳрамон Коларов

Бу фақат автогол туфайли эмас. Унинг кўплаб ҳаракатлари жуда ноаниқ бўлди. Коларовни энг ишончли ҳимоячилар сафига қўшиш қийин, чунки у кўпроқ ярим ҳимоячи жойида ўйнашни хуш кўради. Қисқасини айтадиган бўлсак, у мураббий умидини оқлай олмади ва ўзи ўйнаган позициядаги вазифасини бажармади. 



Дарвозабонлар жанги

Кўпчилигингиз FIFA виртуал футбол ўйини ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Баъзилар хатто унда ўйнаб кўришга ҳам улгурган. Агар ушбу ўйиннинг сўнггисини ўйнаган бўлсангиз, Уго Льориснинг натижаларини жуда кўтариб юборишган. Кечаги учрашувга назар соладиган бўлсак, ишлаб чиқарувчилар адашишмаган. Серхио Агуэронинг зарбалари, сейвлар - шунчаки фантастика! Дарвозабон жой танлашда адашмади, унинг реакциясига эса юқори баҳо берсак бўлади.


Браво ҳам яхши ўйнади. Ўтказиб юборилган голларда уни айблаш қийин. Хатто Эрик Ламела ижросидаги пенальтини қайтаргани учун уни мақтасак ҳам бўлади.


"Сити"нинг келажаги

"Тоттенхэм"га қарши баҳсда Пеп Гвардиола шогирдлари очиқчасига ёмон ўйнашди. Уларни ўз майдонига қамаб қўйишди, "шаҳарликлар" тўпни назорат қила олмади. Бу ҳақда испаниялик мутахассис ўйиндан кейинги матбуот-анжуманида эслаб ўтди:

"Тоттенхэм" яхшироқ ўйнади. Биз нотўғри ҳаракат қилдик, уларни табриклайман. Биринчи гол Глазгода ўтказиб юборганимизга ўхшайди, бундай ўйинлардан қочиш жуда қийин. Сўнгги 15-20 дақиқани яхши ўтказдик. Юқори прессинг бўлишини билардик, ҳаммасига тайёр эдик, аммо улар барчасини яхши бажаришди" - дейди Гвардиола.


Клублар футболи терма жамоалар ўйини туфайли танаффусга чиқади. Пеп бу вақтда ишлашдан тўхтамайди. Биз ҳали "Сити"нинг кучли ўйинларини кўп томоша қиламиз. "Тоттенхэм"га қарши баҳсда чиройли футбол гувоҳи бўлдик. Унда мезбонлар устунлик қилишди, шу муносабат билан "шпорлар"ни табрикласак бўлади. "Тоттенхэм" турнир жадвалида етакчи бўлиб олмади, аммо улар бор кучини намойиш этиб, "Сити" билан фарқни камайтириб олишди.

PvP - Пеп vs Почеттино - ажойиб жанг бўлди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика