Пуйол: «Барселона» футболчилари Мартино учун жонини беришга тайёр»
15 апр 2014 09:03
Новости


Пуйол: «Барселона» футболчилари Мартино учун жонини беришга тайёр»
"Барселона" ҳимоячиси Карлос Пуйол муваффақиятсизликларга қарамасдан жамоа бош мураббийи Херардо Мартинони қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
«Биз буни назорат қила олмаймиз. 25 та ўйинчини танқид қилгандан кўра, айбни битта мураббийга ағдариб қўйган осонроқ. Иш ёмон кетаётган бўлса, демак, у барчанинг хатоси.
Мартино яхши мураббий. Унинг жамоа билан яна бир йиллик шартномаси бор. Биз у учун жонимизни беришга тайёрмиз, ўз ўрнида у хам биз учун», — деб айтиб ўтди Пуйоль.
Аввалроқ, мавсум якунланганидан сўнг жамоани Юрген Клопп бошқариши мумкинлиги хақида гап-сўзлар тарқалган эди.
Комментарии