ПСЖ ўтган мавсумда яхшигина зарар қилди
14 окт 2022 18:47
Новости
ПСЖ ўтган мавсумда яхшигина зарар қилди
Ўтган молиявий йилда Франциянинг ПСЖ клуби йўқотишлари 300 миллион евродан ошди.
Хабарга кўра, Париж клуби кетма-кет учинчи мавсумда 100 миллион евродан кўпроқ зарар кўрган. 2019/20 йилги мавсум учун йўқотишлар 124 миллион еврони, 2020/21 йилги мавсум учун 224 миллион еврони, 2021/22 йилги мавсум учун эса деярли 350 миллион еврони ташкил қилди.
Шу билан бирга, йўқотишлар 2021 йилда башорат қилинган миқдордан сезиларли даражада ошиб кетди.
Бундай кўрсаткичлар сабаблари орасида коронавируснинг таъсири ва чипталар сотишдан тушган даромаднинг камайиши кўрсатилган. Яна бир сабаб – иш ҳақи учун сарфланадиган катта харажат.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии