ПСЖ "Манчестер Юнайтед"га 80 миллионлик таклиф жўнатди
19 июн 2021 00:15
Новости
ПСЖ "Манчестер Юнайтед"га 80 миллионлик таклиф жўнатди
"Манчестер Юнайтед" форварди Поль Погба ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Le Parisien" хабарига кўра, 28 ёшли футболчи борасидаги ҳолатни ПСЖ диққатлик билан кузатиб бормоқда. Парижликлар яқин вақтлар ичида унинг агенти Мино Райола билан музокараларга киришишга тайёргарлик кўрмоқда.
"ПСЖ Погбани анча вақтдан буён кузатаётгани рост. Носир ал-Ҳелайфи 3 кун олдин Ниццада Райола билан гаплашган ва улар Баккернинг кетиши сабабли Погба билан унинг жойини тўлдиришни муҳокама қилишган.
"Манчестер Юнайтед" эса ўз футболчисини қўйиб юборгиси, Погба шартномани узайтиргиси келмаяпти", - деб ёзади "RMC Sport" журналисти Мохамед Бухафси.
Погбанинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии