RU

Последние новости

20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  1 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  19 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2

Промес 2019 йилда 400 кг кокаин партиясини йўқотгани учун гиёҳванд моддалар сотувчисига 250 000 евро тўлаган Новости

Промес 2019 йилда 400 кг кокаин партиясини йўқотгани учун гиёҳванд моддалар сотувчисига 250 000 евро тўлаган

Москванинг “Спартак” клуби футболчиси Квинси Промес наркобарондан ўғирланган кокаинни “тасодифан” сотиб олгани учун унга 250 минг евро тўлаган.

Промесга оид жиноий ишларнинг тафсилотлари Нидерландияда бўлиб ўтган суд жараёнида маълум бўлди. Маълум бўлишича, 2020 йилда Квинси кокаиннинг катта (400 кг) партиясига сармоя киритган. Аммо товарлар ўғирланган бўлиб чиқди - у суринамлик йирик наркобарон Пит Вортелга тегишли эди (у судланмоқда).

Суд жараёнида айтилишича, 32 ёшли собиқ футболчи Калвин Мейнард ва 23 ёшли Генсиел Феллерга нисбатан қилинган қотиллик товарлар ўғирланиши туфайли содир бўлган бўлиши мумкин. Афтидан, Промес наркобарон билан боғлиқ муаммога дуч келишни истамаган ва унга 250 минг евро тўлаган.

Бироқ Вортелнинг адвокати унинг мижози “Спартак” футболчиси билан таниш эмаслигини ва у унга ҳеч нарса тўламаганини айтмоқда. Полиция эса бошқача фикрда - тергов хулосаларига кўра, Промеснинг рақами наркобароннинг телефонидан топилган.

Футболчининг ўзи 3 март куни суд олдида ҳозир бўлиши лозим. Футболчи "Спартак" билан бирга Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинига ҳам учмаган, сабаби БАА ва Нидерландия ўртасида экстрадиция шартномаси (жиноятчиликка қарши курашда давлатларнинг халқаро ҳамкорлиги шакли) мавжуд. Кокаин иши билан бир қаторда, Промес ўз ватанида суиқасд қилишда ҳам айбланмоқда — 2020 йилда у амакиваччасига пичоқ билан зарба берган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика