RU

Последние новости

14:38"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум  0 13:55Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   27 13:23Марказий Осиё. "Аркадағ" очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  6 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  6 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  4 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  7 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  27 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0

Про лигада икки йилда икки хил натижа қайд этган "Бухоро" яна Суперлигага қайтди Новости

Про лигада икки йилда икки хил натижа қайд этган "Бухоро" яна Суперлигага қайтди

Бундан икки йил олдин "Бухоро" мухлислари севимли жамоаларининг Про лигага тушиб кетганидан ранжишганди.

2021 йил Про лигада қатнашган жамоа қанча ҳаракат қилмасин, ниятига етолмаганди ва ҳаттоки ўтиш ўйинига йўлланма берувчи 3-ўринни қўлга киритолмай, 4-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлганди. Бунинг сабабини ёзмай ўтиб кетаман. Мухлислар бултурги воқеалар ривожини жуда ҳам яхши билишади. Аслида Даврон Файзиев бошида яхши натижа қайд этиб турганди.... Шу боис эслашгаям арзимайди. 

Бу йил бошида эса Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ташаббуси билан жамоага янги рахбар Ўткир Қодиров ва янги бош мураббий Ҳаким Фузайлов келтирилди. Кўпчиликнинг хабари бор, Фузайлов олдинги йилда Самарқанднинг "Динамо" жамоасини элитага олиб чиқиб, у ердан эса ўз аризасига асосан "бўшатилганди". 

Янги мавсум "Бухоро"да иш бошлаган мураббий дастлаб жамоани янгилади. Легионерлардан Дмитрий Сидоренко, Олег Марчук, Ризван Аблитаров, Никола Стошич, маҳаллий футболчилардан Обид Жўрабоев, Рўзимбой Аҳмедов каби маҳоратли футболчиларни жалб этди. Чемпионат бошида 1-турда Бухородаги майдон хали тўлиқ таъмирланмагани туфайли ўз майдонида бўладиган уйинларни вақтинча Самарқанд шахридаги стадионда бошлашга мажбур бўлганди. 



Биринчи турда элитадан учинчи бўлиб тушган Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан дуранг (2:2) қайд этилган. Шундан кейин танқидлар ёғилиб, жамоа дуранглар исканжасига кириб қолди. Биринчи ғалаба Яйпаннинг "Турон" жамоасига қарши ўйинда қўлга киритилди (2:1). Ўшанда кўпчилик мухлислар бу йилги асосий рақиблар айнан "Турон" ва "Андижон" жамоалари бўлишини англаб етдилар. Тажриба бобида анча малакали мутахассиз ҳатто жамоадан кетишга аҳд қилди, аммо Бухоро футболи мутасаддилари унга имкон беришди. Бу имкониятга жавобан Ҳаким Фузайлов ўз вазифасига енг шимариб киришди. Ўйини қовушмаган легионерларнинг барчасига жавоб бериб, фақат сербиялик дарвозабон Стошични сақлаб қолди. ШУнингдек, маҳаллий футболчилардан кўпчилиги бошқа жамоаларга йўл олишига қўйиб берилди. Уларнинг ўрнини тўлдиришда эса танловларда адашмади. Асосан ёш футболчиларни жалб етган мураббий Ҳаким Фузайлов кўриб турганингиздек, иккинчи марта Про лигада қатнашиб, Суперлигага йулланма олган мураббий сифатида тарихда қолди. Асосий рақиблари хисобланмиш "Андижон" ва "Турон" жамоаларини мағлуб этиб, Про лигада иккинчи ўринни эгаллаш вазифасини уддалади. Бунинг учун Фузайловга алоҳида раҳмат айтамиз. 

Яна шуни ёзиб ўтмоқчиманки, "Бухоро" жамоаси Суперлигага йўлланма олиши йўлида ҳаракат қилган барча-барчага миннатдорлик билдириб ўтмоқчиман. Қўшимчасига "Бухоро"га рақиблик қилган жамоаларга ташаккур изҳор қиламан, уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман. Алоҳида айтиш жоиз, Про лигада иштирок этган "Хоразм" жамоаси ўз уйини билан мени лол қолдирди, асосан, ёшлардан ташкил этилган ва таркибида ҳеч ким танимайдиган африкалик футболчи Рокки Марчиано ижобий таассурот қолдирди. Куни кеча бўлиб ўтган "Хоразм" – "Бухоро ўйинида ҳам диққат марказида айнан Марчиано бўлди. Минг ҳаракат қилмасин, ниятига етолмади Рокки, чунки тажриба барибир ўз сўзини айтди. Тўғри, Рокки тўп киритди, аммо бу урган голи айнан "Турон"га омад келтирмади. 

Сўзим охирида "Бухоро" жамоасига бефарқ бўлмаган инсонлар, жамоа фан-клуби, фидойи мухлислари ва албатта "Бухоро" жамоаси барча футболчиларига раҳмат айтиб, Суперлигада камида совринли ўринларни бирини эгаллашини тилаб қоламан.

Нодирбек Рустамович

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика