Превью. "УзДонгЖу" - "Норин"
05 июн 2016 14:09
Новости
Андижонда маҳаллий «УзДонгЖу» жамоаси қўшни Наманган вилояти Ҳаққулобод туманининг «Норин» жамоасини қабул қилади. Мухлислар турнинг энг марказий бахсига гувоҳ бўлишлари шубҳасиз. Сабаби жамоалар турнир жадвалида ёнма – ён учинчи ҳамда тўртинчи ўринларни банд этиб келишмоқда.
Ушбу жамоалар Ўзбекистон биринчилигида илк бора тўқнаш келмоқдалар. Рақибларимиз гарчанд бу йил лига дебютанти бўлишларига қарамай мазмунли ва ёркин ўйинлари билан мухлис ва мутахасисларда яхши таассурот қолдириб келишмоқда.
Барча футбол мухлисларини бугунги 17:30да Шўрбулоқдаги футболга ихтисослашган мактаб интернати стадионида бўлиб ўтадиган ушбу қизиқарли баҳсга таклиф этамиз.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Ўзбекистон биринчилиги 13-тур 5-июнь (якшанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) –– «Норин» (Ҳаққулобод) Шўрбулоқ ФИМИ стадиони
Хакамлар: А.Шукуруллаев (Тошкент), Н.Анфиногенов (Тошкент), С.Абдурахмонов (Тошкент).
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).
«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.
Комментарии