“Норин”да битта дарвозабон қолди...ми?
25 окт 2018 12:49
Новости
“Норин”да битта дарвозабон қолди...ми?
ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида иштирок этиб келаётган Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасида битта дарвозабон қолган кўринади.
Мураббийлар бундан бироз аввал Муҳриддин Аҳмедов билан бизга номаълум сабабларга кўра шартномани бекор қилиб, хайрлашишга қарор қилганди.
Шундан сўнг, “Норин”да биргина Баракатилло Исроилов қолган. Эътиборлиси шундан кейин ҳаққулободликлар ўйинларни захира дарвозабонисиз ўтказиб келаётганини кўрмоқдамиз. Ҳар ҳолда учрашув қайдномасига захира посбони ёзилмаяпти.
Бундан чиқдики, “Норин”да Баракатиллодан бошқа дарвозабон қолмаган. Агарда бирорта ўйинда вазият салбий кўриниш олиб, Исроилов жароҳатга йўлиқиб ёки дисквалификация туфайли учрашувларда иштирок эта олмаса, “Норин” мураббийлари мажбурий равишда бошқа позицияда ҳаракат қиладиган ўйинчини дарвозабон сифатида майдонга туширишга мажбур бўлишади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии