RU

Последние новости

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  0 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  7 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  3 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  816 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

Превью. Сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари ўртасидаги ўйин Новости

Превью. Сўнгги икки Осиё Кубоги ғолиблари ўртасидаги ўйин

Осиё Кубоги "D" гуруҳидан ўрин олган марказий ўйинда Ироқ ва Япония терма жамоалари Брисбен шаҳрида тўқнаш келишади.
Илк турда иккала жамоа ҳам уч очкога эга бўлди. 2007 йилда Осиёда тенгсиз бўлган Ироқ Иорданияни 1:0 ҳисобида таслим қилди. 2011 йилда қитъа чемпиони бўлган японлар эса мусобақа дебютанти Фаластин терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 4та гол урди - 4:0.

Япония ҳам, Ироқ ҳам ўз тарихида 8-марта ОК финал босқичида қатнашмоқда. "Самурайлар" тўрт бор Осиёда тенгсиз бўлишган (1992, 2000, 2004 ва 2011 йилларда). Ироқ эса юқорида ёзилганидек 2007 йил Осиё кубогини қўлга киритган.

Бу икки жамоа ўзаро 9 марта тўқнаш келган. Ироқ ҳисобида 3та ғалаба бор, Япония 4 бор зафар қучган. Қолган икки учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида "самурайлар" устунликка эгалар - 11:8.

Ушбу жамоалар 2000 йил Ливанда ўтган Осиё Кубогида тўқнаш келишган. Чорак финал доирасида ўтган ўша баҳсда японлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришишган. Кейинчалик ўша мусобақада Япония чемпион бўлган.

Дастлабки турда Ироқ сафида Ёсир Қосим, Амжад Ҳалаф ва Ало Абдул Заҳро сариқ карточка олишди. Бу футболчилар агар иккинчи турда огоҳлантириш олса гуруҳдаги охирги ўйинни ўтказиб юборишади. Хавьер Агирре бошчилигидаги Япония терма жамоасининг ҳеч бир ўйинчиси 1-турда сариқ карточка олмади.

Ироқ - Япония
16 январь 2015. Брисбен
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Ризо Абулфазли (Эрон)
Тўртинчи ҳакам: Хеттиканканаге Перера (Шри-Ланка)
Бешинчи ҳакам: Палита Хематунга (Шри-Ланка)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика