RU

Последние новости

14:10Азамат Абдураимов: "Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз керак"  0 13:51"Милан" Лукаку трансфери устида ишламоқда  0 13:38Равшан Эрматов: "Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди"  17 13:24"Саралаш ўйинларида футболчиларнинг қандай ҳолатда бўлиши муҳим, Эрон ва Қатарни эса ютишимиз керак" - Акмал Шораҳмедов  7 13:11Роналду фаолиятида илк бор гуруҳ босқичида бундай натижа қайд этди  4 13:10Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман"  16 12:55"Кучли жамоалардан иборат яхши гуруҳ шаклланди. Энг асосийси, биз узоқ сафарларни амалга оширмаймиз" — Сречко Катанец  19 12:39ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичи тақвими ёхуд Ўзбекистон қайси саналарда ўйнайди?  66 12:33Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Эрон ва Қатар билан ўйнайди!  81 12:23Киммих шу ёздаёқ "Бавария"ни тарк этиши мумкин  1 12:01Грузия плей-оффга чиқди, одамлар эса кўчага  2 10:47Гарет Саутгейт? Евро-2024 да ишлаётган энг кўп ҳақ олувчи мураббийлар рўйхати тузилди  5 10:20Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  2 09:54Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"  0 09:27"Наполи" президенти Носир Ал Ҳелайфини очиқчасига танқид қилди  3

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Суперкубоги. "Бунёдкор" стадионида кимнинг боши осмонда бўлади? Новости

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Суперкубоги. "Бунёдкор" стадионида кимнинг боши осмонда бўлади?

Ўзбек футболида битта жамоа мавсум давомида 3 та кубокни боши узра баланд кўтариши мумкин.

Бу Ўзбекистон кубоги, Суперлига чемпионлиги ва Ўзбекистон суперкубоги. Эртага "Пахтакор" ёки "Насаф" 2024 йилдаги совринлар бўйича дебочасини очади. Ўйин олдидан айтадиганларимиз ва сизларга берадиган маълумотларимиз етарлича. Демак, бошладик!

Тарихдаги тўққизинчи Ўзбекистон Суперкубоги

Жорий йилги Ўзбекистон Суперкубоги тарихдаги тўққизинчиси ҳисобланади. Бунга қадар ўтказилган 8 та учрашувда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  бир мартадан, "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" икки маротабадан бош совринга эга чиққан. "Пахтакор" ўтган 8 та ўйиннинг 6 тасида иштирок этган ва 6 марта мағлубиятга учраган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган бўлса, 2021 ва 2022 йилги Суперкубокда бош совринни боши узра баланд кўтарган. Эртанги баҳс "шерлар" учун Суперкубокдаги еттинчи беллашув ҳисобланади. "Насаф" учун эса иккинчисидир. Бу жамоалар умумий ҳисобда Суперкубокда бешинчи бор тўқнаш келмоқда.  "Пахтакор" Суперкубокда жами 11та гол ўтказиб юборган ва 3 та гол урган.  


8 йилдан сўнг...

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари 8 йилдан сўнг яна "Бунёдкор" стадионида Суперкубок учун майдонга чиқишади. Икки клуб сўнгги маротаба 2016 йил шу стадионда учрашишган ва унда "аждарлар" Артур Геворкяннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган. 

Ўзбекистон Суперкубоги-2016.

"Насаф" - "Пахтакор" 1:0

17 февраль 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 4748 томошабин. 

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (иккиси Тошкент), Шерзод Қосимов (Тошкент).

Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).

Гол: Артур Геворкян (39)

"Насаф": Санжар Қувватов,  Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов (Азиз Ғаниев, 76), Шуҳрат Муҳаммадиев, Сайдулло Раҳматов, Эркин Бойдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Артур Геворкян, Баҳром Абдураҳимов, Бобир Абдухолиқов (Азамат Алланиёзов, 84), Илҳом Шомуродов.

Захира: Элдор Суюнов, Илдар Маматказин, Дилшод Хушбаков, Деян Больевич, Дониёр Нарзуллаев. 

Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев.

"Пахтакор":  Никита Рибкин, Даврон Ҳошимов, Жамшид Болтабоев, Камолиддин Тожиев, Акбар Исматуллаев (Жавоҳир Соҳибов, 46), Азим Аҳмедов, Жамшид Искандеров (Владимир Козак, 80), Жалолиддин Машарипов (Суҳроб Бердиев, 57), Станислав Андреев, Игорь Сергеев, Шерзод Каримов.

Захира: Тимур Жўраев, Аднан Ораховац, Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Қиличев. 

Бош мураббий: Нўъмон Ҳасанов. 

Огоҳлантиришлар: Баҳром Абдураҳимов (2), Сайдулло Раҳматов (55), Эркин Бойдуллаев (79) - Жавоҳир Соҳибов (74).


"Пахтакор" рекордчи ва бошқа фактлар 

1. Энг кўп гол 1999 йилда ўтказилган "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳсида урилган. Ўшанда наманганликлар "шерлар" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучган эди.

2. Суперкубок баҳсларида шу пайтга қадар 6 жамоа иштирок этган: "Пахтакор" (6), "Локомотив" (3), "Насаф" (2), "Навбаҳор, "Бунёдкор" ва АГМК.

3. Ўзбекистон Суперкубогини энг кўп қўлга киритган жамоа "Локомотив" бўлса (2 марта), "Пахтакор" унда энг кўп енгилган (3 марта).

4. АГМК Суперкубокда иштирок этиб, унда зафар қучолмаган ягона жамоадир.

5. Суперкубок баҳсида фақат 2 нафар футболчи дублга эришган: Леонид Кошелев, Андрей Акопянц. 

6. Стадионга энг кўп мухлис йиғган учрашув 2019 йилда ўтказилган. Ўшанда "Локомотив" ва АГМК жамоалари беллашувни томоша қилиш учун "Пахтакор" стадионига 18 171 томошабин ташриф буюрган эди.

7. Суперкубокда кетма-кет икки мавсум ғалаба қозонган ягона жамоа бу — "Пахтакор". Шерлар 2021 ҳамда 2022 йилларда мазкур совринга эга чиққан. 


Суперкубокда гол урган футболчилар 

Леонид Кошелев 2

Андрей Акопянц 2

Драган Черан 2 

Темурхўжа Абдухолиқов 2

Шуҳрат Раҳмонқулов 1

Сайдулло Турсунов 1

Олександр Пишур 1

Воҳид Шодиев 1 

Вячеслав Шевченко 1

Лутфулла Тўраев 1

Руслан Корян 1

Марат Бикмаев 1

Артур Геворкян 1

Йован Жокич 1

Зафар Полвонов 1

Пшемислав Банашак 1

Марко Станоевич 1

Ойбек Бозоров 1

Рўзиқул Бердиев ягона, Шацких илк Суперкубогини ютадими?

Рўзиқул Бердиев битта жамоа билан 4 та Суперкубокда  иштирок этган ягона мураббий ҳисобланади. Бунга қадар Вадим Абрамов ( "Локомотив" бошқарувида 2014, 2015), Миржалол Қосимов ("Бунёдкор" ва АГМК жамоаси билан 2014, 2019) иккитадан ўйинда қатнашган. Бугунги баҳс Максим Шацких учун Суперкубокдаги иккинчи имконият ҳисобланади. Икки жамоа бош мураббийлари кеча ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашди ва Суперкубокнинг аҳамияти ҳақида гапирди. 

Максим Шацких: - Ҳар бир мавсумда учта совринни қўлга киритиш имкониятига эга бўламиз: чемпионат, кубок ва Суперкубок. Суперкубок баҳси бир ўйиндан иборат, шунга қарамай, бу биз учун муҳим соврин. "Насаф" ҳам эртанги учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўргани аниқ. Бизнинг сафимизда ёш футболчилар "Бунёдкор" стадионидаги илк учрашувларини ўтказишмоқда. Эртанги тўқнашув улар учун жуда муҳим. Финал баҳсида ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.

Рўзиқул Бердиев: - Катта ўйинларда кўп нарса талаб қилиш шартмас. Чунки бу бир ўйиндан иборат. 100 та учрашув эсдан чиқиши мумкин, аммо бу беллашув эсда қолади. Буни футболчилар ҳам ҳис қилиб туришибди. Баъзи ўйнларда ўзимизни кўрсата олмаяпмиз. Бу руҳий тайёргарлик билан ҳам боғлиқ. Бу фақат ўзимизга боғлиқ. 

Равшан Эрматов ва Суперкубокда ишлаган бошқа ҳакамлар

Бугунги учрашувни бошқариш чеки Азиз Асимов зиммасига юклатилган. У кетма-кет иккинчи мавсумда Суперкубок баҳсида фаолият олиб боради.  Ўйинлар сони бўйича энг кўп кўрсаткич Равшан Эрматовда 3 та. 

Суперкубокларида фаолият олиб борган ҳакамлар

1999. Ғайрат Каримов 

2014. Равшан Эрматов 

2015. Равшан Эрматов

2016. Равшан Эрматов

2019. Шерзод Қосимов

2021. Вадим Агишев

2022. Акобирхўжа Шукруллаев

2023. Азиз Асимов

2024. Азиз Асимов


БАРЧА СУПЕРКУБОК ЎЙИНЛАРИ

1999 - "Навбаҳор" - "Пахтакор" 4:2
2014 - "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:1
2015 - "Локомотив" - "Пахтакор" 4:0
2016 - "Насаф" - "Пахтакор" 1:0
2019 - "Локомотив" - ОКМК 2:1
2021 - "Пахтакор" - "Насаф" 1:0
2022 - "Пахтакор" - "Насаф" 1:0
2023 - "Насаф" - "Пахтакор" 2:1
2024 - "Пахтакор" - "Насаф" ?:?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

+2   
29 мая 09:38:41
САРА 1971
"Узбекистон келажаги буюк давлат" иборасини тилка пора килиб ташлабти. Яшасин СА нашри. Буни тарихни ёзганлардан яна бир нечта булса Узбекистон мустакилликка качон эришганини хам аник билмай колади келажак авлод.
+2   
29 мая 09:21:48
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Бу чала мақолани ёзган бола бугун боғчага бормай САда отасига билдирмай шуни ёзган бўлса керак. Суперкубок тарихидаги энг йирик хисоб 08.03.2015 йилда Локомотив ва Пахтакор ўйинида 4:0 хисоби қайд этилган. Насаф суперкубокни 2 маротаба ютган.
+2   
29 мая 09:20:52
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Бу чала мақолани ёзган бола бугун боғчага бормай СА отасига билдирмай шуни ёзган бўлса керак. Суперкубок тарихидаги энг йирик хисоб 08.03.2015 йилда Локомотив ва Пахтакор ўйинида 4:0 хисоби қайд этилган. Насаф суперкубокни 2 маротаба ютган.
+2   
29 мая 09:03:30
SO'G'DIYONA Jizzax
Жорий йилги Ўзбекистон Суперкубоги тарихдаги тўққизинчиси ҳисобланади. Бунга қадар ўтказилган 8 та учрашувда "Навбаҳор", "Бунёдкор" ,"Локомотив" икки бор ва "Насаф" икки маротаба бош совринга эга чиққан. "Пахтакор" ўтган 8 та ўйиннинг 6 тасида иштирок этган ва барчасида мағлубиятга учраган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган бўлса, 2021 ва 2022 йилги Суперкубокда бош совринни боши узра баланд кўтарган. Эртанги баҳс "шерлар" учун Суперкубокдаги еттинчи беллашув ҳисобланади. "Насаф" учун эса иккинчисидир. Бу жамоалар умумий ҳисобда Суперкубокда бешинчи бор тўқнаш келмоқда. "Пахтакор" Суперкубокда жами 11та гол ўтказиб юборган ва 3 та гол урган. Шуни муаллифни узи тушундимикан нима езганини
+2   
29 мая 08:55:38
Пахтакорим
Эртанги баҳс "шерлар" учун Суперкубокдаги еттинчи беллашув ҳисобланади. "Насаф" учун эса иккинчисидир. Бу жамоалар умумий ҳисобда Суперкубокда бешинчи бор тўқнаш келмоқда. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ? ЎЗАРО 5ЧИ БОР БЎЛСА, НАСАФ УЧУН 2ЧИСИ??????
+1   
29 мая 10:49:43
Jasur/barsa
Abdulaziz ukam nma yozgansan, saytga chiqarishdan oldin bir sidra koʻz yugurtirib chiqdinmi??? Oldingi 8 ta Superkubokka qilingan prevyuni har biridan bir qator, bir qator koʻchishib chiqqanga oʻxshisan. Sanga birov qiyin tahliliy maqola yozgin dimayapti, shunchaki bor narsani, statistikalani joy joyiga qoʻyib yozomapsan oʻzini jurnalisman dimagin.
+1   
29 мая 10:44:50
Jasur/barsa
Qichigʻidan chakvolib keyin yozilgan maqolaga oʻxshidi. Bu "latifa"ni maqola diyishgayam til bormidi.
+1   
29 мая 10:42:21
Jasur/barsa
Vitaliy Denisov 1000 % haq ekan. Oʻzbekistondegi jurnalisla bir tinga qimmat. (Hammasiyammas).
+1   
29 мая 10:37:18
Dilshodbek9099
Maqola mualifi Iskandarov Abdulaziz ekan. Bundan oldingi maqolalarini o'qib chiqdim. XAMMASI RASVO.
+1   
29 мая 09:02:10
SO'G'DIYONA Jizzax
Насаф совринни 2 бор боши узра баланд кутарган. Бу финал бахси насаф учун 2 чиси. Кайси калла билан езган буни.
+1   
29 мая 08:44:02
Bakhtiyor
бугунги кунлаги 2 та энг кучсиз жамоа уйини, мухлислар хам фан клубдагилар булса керак
   
29 мая 14:38:59
Привет
Нималар ёзганини муаллифни узи укиб чикса бирон нарса тушунармикан уйкусираб, алахсираб ёзилган маколаку !!!
   
29 мая 14:38:43
Привет
Нималар ёзганини муаллифни узи укиб чикса бирон нарса тушунармикан уйкусираб, алахсираб ёзилган маколаку !!!!
   
29 мая 14:38:42
Привет
Нималар ёзганини муаллифни узи укиб чикса бирон нарса тушунармикан уйкусираб, алахсираб ёзилган маколаку !!!!
   
29 мая 14:31:40
Учқунбек
Яна ҳам билмадимку, бунақа мақоларлар сайтнинг имиджига салбий таъсир қилмайдими ? ёки таниш билиш, қуда-андачиликми бу ёғи ?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика