RU

Последние новости

10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  1 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  8 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0

Превью: "Нурафшон" - "Ифтихор" Новости

Превью: "Нурафшон" - "Ифтихор"

Воҳид Холбоев бошчилигидаги “Нурафшон” футболчилари Про-лиганинг учинчи даврасига тайёргарликни Тошкент вилоятида олиб боришди.

Унда жамоа бир неча кучли жамоаларга қарши баҳслар олиб боришди. “Нурафшон” унда “Андижон”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишни уддалади.

Шунингдек, “Андижон”га 1:4 ҳисоби билан мағлубиятга учради. Про-лига “А” гуруҳининг энг кучли жамоаларидан “Динамо” ва “Шўртан”га қарши ўйинлар ҳам ўтказилди.

Ундан ташқари, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши баҳс ҳам бўлиб ўтди. 

Давралар оралиғида Про-лига "B" гуруҳи пешқадами "Нурафшон" таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди.

Жумладан, ярим ҳимоячи Мақсуд Тўхлиев жамоани тарк этди. У "Нурафшон" таркибида бирорта учрашувда ҳам майдонга тушмади.

Олдинроқ айтилганидек, "Бухоро"га кетиши кутилган Элбек Равшанов, ундан ташқари дарвозабон Абдукарим Муҳамедов ортга қайтарилди.

Воҳид Холбоев ўз жамоаси таркибига "Пахтакор"дан Жасур Раҳимов ва "Бунёдкор"дан Азамат Розиқовни қўшиб олди. Ушбу футболчилар мавсумнинг қолган қисмида "Нурафшон" шарафини ҳимоя қилишади. 

“Нурафшон” ушбу мавсум ҳисобида “Ифтихор”га қарши уч марта учрашувда қатнашиб бўлди. Томонлар аввалига Ўзбекистон кубогининг 32/1 босқичида тўқнаш келишганди ва унда фарғоналиклар 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Кейинчалик, Про-лиганинг илк турида ҳам томонлар ўзаро тўқнаш келишди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга “рози бўлишди”.

Про-лиганинг иккинчи давраси якуний турида ҳам жамоалар Фарғонада куч синашишди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Ифтихор” ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўз сафига 6 футболчини ўз сафига қўшиб олди. Улар: Шохрух Холматов, Исмоил Охунжонов, Рустам Аъзамов, Ғиёс Турсунов, Нурулло Мирзажонов, Шохрух Йўлдошев. Шунингдек, жамоада бош мураббий ҳам ўзгарди. Учинчи даврадан бошлаб жамоага Маҳмуджон Маткаримов устозлик қилади.

Бугунги учрашувни Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда Жалолиддин Ҳусниддинов, Жамолиддин Нажмиддиновлар ёрдам беришади. Назоратчи ҳакам сифатида Темур Абдуллаев ишлайди. Учрашув комиссари – Шерзод Ражабов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика